2017 йил 22 ноябрь куни Америка Қўшма Штатлари Конгресси вакиллари палатаси раҳбари Т.Келли бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Сенати Халқаро алоқалар бўйича қўмита раиси Алишер Курбанов ҳамроҳлигида “Ҳазрати Имом” мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими мудири М-А.Шокиров ва А.Сатторов кутиб олди.
Меҳмонларга Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришганидан сўнг миллий ва диний қадриятларини тиклашга катта эътибор қаратаётгани ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар, хусусан муҳташам “Ҳазрати Имом” мажмуасининг Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.Каримовнинг бевосита ташаббуслари билан тез муддатда барпо этилгани, мажмуа таркибидаги қадимий ёдгорлик обидалари тарихи ва “Ҳазрати Имом” жоме масжидининг ўзбек усталари томонидан моҳирона қурилгани, шунингдек “Ҳазрати Имом” мажмуасининг Тошкентда яшаб ўтган улуғ аллома, фақиҳ Абу Бакр Қаффол Шоший номи билан боғлиқ экани ва бу алломанинг ҳаёти, шунингдек, ҳозирги кунда мазкур мажмуани ҳозиргидек сақлашда ва келгусида келажак авлодга етказишда Ўзбекистоннинг ҳозирги Президенти Ш.Мирзиёевнинг олиб бораётган ишлари ҳақида сўзлаб берилди. Мажмуада олиб борилган бундай меъморий ишлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Сўнгра, меҳмонлар “Мўйи муборак” мадраса музейида сақланаётган “Усмон Қуръони”ни зиёрат қилди. У ерда уларга “Усмон Қуръони”, унинг Ўзбекистон Республикасига келтирилиши, унга 2000 йилда халқаро UNESCO (Юнеско) ташкилоти томонидан ҳақиқийлигини тасдиқловчи махсус сертификат берилгани, “Мўйи муборак” мадраса музейидаги бир қанча нодир қўлёзмалар тарихи, шунингдек “Усмон Қуръони” нинг дунёда ягона нусха сифатида юртимизда ҳанузга қадар асраб-авайлаб келинаётгани ҳамда кутубхонада “Қуръони карим” маъноларининг турли тиллардаги таржимаси мавжудлиги ҳақида сўзлаб берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхона музейи ташрифидан сўнг, делегация “Бароқхон” мадрасасида жойлашган ҳунармандлар расталари билан танишиб, ўзбекистонлик усталар томонидан ясалган ҳунармандчилик ишларини томоша қилди. Ташриф самимий руҳда ўтиб, берилган маълумотлар учун мартабали меҳмон миннатдорчилик изҳор қилди.
{gallery}/tadbir2211{/gallery}
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
матбуот хизмати
Савол: Умрага борган киши, етти марта тавофни қилиб бўлгач, толиқиб қолиб, Сафо ва Марва орасида саъйни қилмай, меҳмонхонага кетиб қолса, нима қилиши лозим бўлади?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу одам меҳмонхонада бироз ором олгач, ҳарамга қайтиб, саъйни қилиши вожиб бўлади. Чунки Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилиш умранинг вожибларидан саналади. Шунинг учун умра қилаётган одам тавофдан кейин саъйни тугатмагунча эҳромдан чиқа олмайди. Агар саъйдан олдин сочини олдириб, эҳромдан чиққан бўлса, ўз вақтидан олдин эҳромдан чиққани учун, зиммасига бир жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Шу билан бирга саъйни қилиши ҳам лозим бўлади. Агар кекса ёки беморлиги туфайли ўзи юришга қийналса, аравада саъй қилса ҳам жоиз бўлаверади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.