Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам суюкли саҳобаларидан бирини “Абу Ҳурайра – мушукчанинг отаси” куняси билан атаганлар.
***
Кабша бинти Каъб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
У киши айтадилар:
“Абу Қатода (уйимизга) кирди. Унга таҳорат суви қуйиб бердим. Бас, бир мушук келиб, ундан ичди. У эса идишни энгаштириб, унга ичиб олиши учун тутди. Бас, у ўзига назар солаётганимни кўрди ва:
“Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?” деди.
Мен:
“Ҳа”, дедим.
У:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир”, деганлар, деди” («Сунан» эгалари ривоят қилганлар).
Динимизда мушукка алоҳида эътибор берилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир”, деганлар (“Сунан” эгалари ривоят қилганлар).
Қуйида эълон қилинган фотосуратлар ушбу ҳадиснинг тасдиғидир. Инсонлар ҳаж амалларини бажараётганда, намоз ўқиётганда, салқинлаб дам олаётган вақтда ва ҳар қандай шароитда тўрт оёқли мулойим ҳайвонлар ҳар доим уларнинг ёнида.
Савол: Беш вақт намозда имомга иқтидо қилганимизда, Фотиҳа ва зам сураларни ўқимаймиз. Жаноза намозида қандай йўл тутамиз? Унда ҳам қулоқ қоққандан кейин жим турамизми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Жаноза намозида беш вақт намоздан фарқли равишда, имомга иқтидо қилганлар тўрт такбирни ва сано, салавот ҳамда дуоларни ўқийди. Яъни биринчи такбирдан кейин санони, иккинчи такбирдан кейин салавотни, учинчи такбирдан кейин жаноза дуосини ўқийди. Тўрт такбир жаноза намозининг рукни яъни фарз, бошқа зикрлар эса, суннат ҳисобланади. Агар иқтидо қилганлар такбирни ҳам, бошқа зикрларни ҳам айтмай, жим турса, жаноза ўқиган ҳисобланмайди. Агар такбирларни айтса-ю, бошқа зикрларни айтмаса, суннатни тарк этган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.