Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Июл, 2026   |   3 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:24
Қуёш
04:59
Пешин
12:34
Аср
17:40
Шом
19:58
Хуфтон
21:30
Bismillah
17 Июл, 2026, 3 Сафар, 1448

Қизғанчиқ бўлманг

17.08.2017   10772   1 min.
Қизғанчиқ бўлманг

Аёл йўл четида тухум сотиб ўтирган чолдан сўради:

– Тухум неча пул?

– Донаси 2 дирҳамдан.

– 6 донасини 10 дирҳамга берасизми ёки кетаверайми?

Отахон ноилож рози бўлди. Майли, олақолинг, бугун ҳали бир дона ҳам тухум сотганим йўқ. Жуда бўлмаганда савдоимни сизга сотиш билан бошлай. Охирги пайт савдо унчалик яхши эмас, жуда кам тухум сотаяпман.

Аёл бутун бошли бойликни қўлга киритгандай 2 дирҳам арзонга олган тухумларни олиб ҳурсанд бўлиб ўзининг қимматбаҳо машинаси томон югурди...

...Аёл дугоналари билан ресторанга борди. У ерда ҳар доимгидек кўп буюртма беришди, натижада кўпгина истеъмол қилинмаган егуликлар ортиб қолди.

130 дирҳамлик чек олиб келишганда, бу аёл 150 дирҳам тўлаб қайтими керак эмаслигини айтди. Ушбу воқеа ресторан фаолиятида оддий хол, лекин тухум сотиб кун кўраётган чол учун эса оғриқли масала. Бу аёл 2 дирҳамни қизғанди, лекин деярли 150 дирҳамни кўкка совурди.

Нима учун ана шундай ўринларда савоб қилиш ўрнига,  қизғанчиқлик қиламиз?! Муҳтожга беришга маблағ орттиролмаймиз, лекин орзу ҳавасга бир неча миллионлаб сарф қиламиз. Атрофдагилар бизга баҳо бериши учун ўзимизни кўрсатамиз, аслида-чи, аслида баҳони Холиқ бермайдими?!  

 

Халқаро алоқалар бўлими

Моҳира Зуфарова

тайёрлади

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳамдардлик билдирамиз

16.07.2026   3899   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

#taziya
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор Комилжон Раҳимовнинг падари бузруквори Раҳматжон ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.

Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Комилжон Раҳимовга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Muslim.uz

Ўзбекистон янгиликлари