Ҳиро ғори муборак Макка шаҳридан 3,5 км узоқликда жойлашган. Унинг узунлиги 3,5 метр, энига эса 2 метрни ташкил этади. Ушбу ғорда Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий нозил бўлди. Қуръони каримнинг қуйидаги илк беш оятини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабул қилиб олдилар:
«Ўқинг (эй Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Роббингиз исми билан! (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Роббингиз эса карамлидир. У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди», (Алақ сураси, 1-5-оятлар).
Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан олтитаси билан овқатланаётган эдилар. Шунда бир аъробий келиб, ўша овқатдан икки луқма билан ҳаммасини еб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар у Аллоҳнинг исмини зикр қилганида, сизлар тўяр эдингиз", дедилар» (Имом Термизий ривояти).
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан