Лимоннинг ҳуштаъмлиги инсонларга завқ бериши билан бирга шифобаҳшлиги кўпчиликка маълумдир. Халқ табобатида лимон қон босими кўтарилганда, ошқозон-ичак касалликларида, подагра, атеросклероз, ўпка сили, нафас йўллари шамоллаганда, гепатит, бавосир, сийдик йўлларидаги тошларни эритишда, тана ҳароратини туширишда, бод касалликларини даволашда ишлатилади. Лимоннинг ҳиди асабларни тинчлантириш хусусиятига эгадир. Гулини ҳидлаш эса ҳомиладор аёллардаги токсикознинг енгил кечишида ёрдам беради.
Лимон – рутадошлар оиласига мансуб бўлиб, бўйи 2-3,5 метргача бўлади. Гуллари майда, оқ, ҳиди хушбўй. Лимон меваси таркиби эфир мойи, органик кислоталар, қандлар, каротин, пектин, флавоноид, темир, фосфор, калий, кальций, магний ва бир қатор витаминлардан иборат.
Лимоннинг сиқиб олинган суви:
Лимон шарбати:
Барглари:
Гули:
Лимоннинг ёғи:
Лимон қобиғи:
- қобиғини оғизда тутиб турилса, ҳидни кетказади;
- кийимга қўйилса куя тушишдан сақлайди;
- турли кондитер пишириқлар пиширишда ҳам фойдаланилади;
- лимон қобиғини қуритиб, қуруқ чой идиши ичига солинса, чой дамлаганда ҳушбўй ҳид келиб туради.
Лимон ўсимлигининг барглари, новдалари, мева қобиғидан эфир мойи олиниб, ундан озиқ-овқат, парфюмерия ҳамда фармацевтика соҳасида ишлатилади. Фармацевтика соҳасида лимоннинг эфир мойидан айрим дори-дармонларнинг таъмини яхшилашда фойдаланилади.
САЛОМАТЛИК УЧУН ОДДИЙ ТАВСИЯЛАР:
Танадаги тузларни ҳайдашда - уч дона лимонни пўстлоғи билан ва 150 грамм тозаланган саримсоқпиёзни қиймалагичдан чиқарилади. Сўнг 1 литрли шиша идишга солиб, устидан 0,5 литр қайнатиб, совутилган сув қуйилади. Бир суткадан кейин докадан ўтказиб, хомашёни сиқиб олгач, банка қопқоғини маҳкам ёпиб, қоронғи жойда сақланади. Даво учун ушбу суюқликдан ҳар куни эрталаб 50 мл.дан ичинг.
Юрак қувватли бўлиши учун – 6 лимонни қобиғи билан қиймалагичдан ўтказилади ва 1 кг асал билан аралаштирилади, 1 бош саримсоқпиёзни майдалаб, қўшилади. Аралашмани шиша банкага солиб, қоронғи, салқин жойда 1 хафта сақланади. Ҳар куни наҳорга 1 ош қошиқда истеъмол қилинади.
Уйқусизликда - бир стакан минерал сувга бир ош қошиқ асал, яримта лимон шарбатини аралаштириб, эрталаб оч қоринга 7 кун давомида ичилади.
Тузларни эритишда – 250 грамм петрушка барги ва илдизи, 150 грамм лимон пўстлоғини қиймадлагичдан ўтказилади. Унга 300 грам асал қуйиб аралаштирилади. Аралашмани 1 кун тиндирилиб, бир кунда 3 маҳал овқатдан бир соат олдин 1 ош қошиқдан истеъмол қилинади. Даволаниш муддати 3 ой. Сўнг бир ой танаффус қилиб яна такрорланади. Жами муолажалар сони 3-4 тага етказилади.
Бош мияни озиқлантириш учун – 150 грамм қирғичдан чиқарилган олмани 2 чой қошиқ лимон суви ва 2 чой қошиқ асалга аралаштирилади. Аралашмага 10 та ёнғоқни майдалаб қўшилади. Бир киши учун бир кунлик миқдор.
Мунира АБУБАКИРОВА
Савол: Беш вақт намозда имомга иқтидо қилганимизда, Фотиҳа ва зам сураларни ўқимаймиз. Жаноза намозида қандай йўл тутамиз? Унда ҳам қулоқ қоққандан кейин жим турамизми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Жаноза намозида беш вақт намоздан фарқли равишда, имомга иқтидо қилганлар тўрт такбирни ва сано, салавот ҳамда дуоларни ўқийди. Яъни биринчи такбирдан кейин санони, иккинчи такбирдан кейин салавотни, учинчи такбирдан кейин жаноза дуосини ўқийди. Тўрт такбир жаноза намозининг рукни яъни фарз, бошқа зикрлар эса, суннат ҳисобланади. Агар иқтидо қилганлар такбирни ҳам, бошқа зикрларни ҳам айтмай, жим турса, жаноза ўқиган ҳисобланмайди. Агар такбирларни айтса-ю, бошқа зикрларни айтмаса, суннатни тарк этган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.