Мана, муборак Рамазон ойи ҳам ниҳояланиб, кўнгиллар интиқ кутган ҳайит байрами арафасидамиз. Рамазон ҳайитида бир неча одоб ва суннатлар бор бўлиб, қуйида уларни эслаб ўтамиз:
Барчамизга Ийди Рамазон муборак бўлсин!
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Фахриддин Маманосиров
Жорий йилнинг 28-апрель куни “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Йилнинг энг яхши Араб тили ва балоғати фани ўқитувчиси” танловининг республика босқичи бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу нуфузли танловни юқори савияда ташкил этиш учун кенг қамровли тайёргарлик ишлари олиб борилиб, иштирокчилар учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.
Шунингдек, 29-апрель куни Имом Термизий номидаги ислом институтида ўрта махсус ислом таълим муассасалари битирувчи босқич талабалари ўртасида “Ягона олимпиада” танловининг республика босқичи ўтказилади. Мусобақани адолатли ва шаффоф тарзда ўтказиш мақсадида ташкилий ишлар изчил йўлга қўйилган.
Бизни кузатишда давом этинг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати