Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
31 Март, 2026   |   11 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:48
Қуёш
06:08
Пешин
12:32
Аср
16:55
Шом
18:51
Хуфтон
20:04
Bismillah
31 Март, 2026, 11 Шаввол, 1447

Маккада кучли ёмғир ёғди

13.04.2023   3727   1 min.
Маккада кучли ёмғир ёғди

Шу кунларда Масжидул Ҳаром ва Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам масжиди ишлари бўйича Бош раҳбарият давлат идоралари билан ҳамкорликда Байтуллоҳ зиёратчиларининг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш мақсадида фавқулоддаги режаларини фаоллаштирди. Унда Ҳаром масжиди ҳудудида кучли ёмғирлар келтириб чиқарадиган турли нохушликларни олдини олиш ва зиёратчиларга қулай шароитлар ташкил этиш ўрин олган.

Бунинг учун Байтуллоҳ хизматлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идораси вакиллари Масжидул Ҳаромда кучли ёмғирли вазиятларни бартараф этиш ва муаммога йўл қўймаслик мақсадида 200 дан ортиқ назоратчи ва кузатувчи, 4000 нафар эркак ва аёл ишчи ҳамда 500 дан ортиқ техникани жалб қилди.

10 апрель куни Маккадаги зиёратчилар кучли ёмғир остида қолишди. Каъбани тавоф қилиш вақтида Маккада ёмғир ёға бошлади ва зиёратчилар сув оқимлари остида зиёратгоҳ атрофини айланиб чиқишда давом этди, деб ёзади “Islam news”  матбуоти “ал-Aрабия” телеканали хабарига таяниб. Кўпчилик зиёратчилар бу пайтда айтиладиган махсус ёмғир дуоларини ўқишди.

Бу пайтда хавфсизлик ва биринчи тиббий ёрдам ходимлари ёмғир билан боғлиқ ноқулайликлар олдини олиш учун чора кўришди.

 

ЎМИ ходими И.Аҳмедов тайёрлади

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қашқадарёда диний соҳа ходимлари ўртасида миллий кураш мусобақалари бошланди

31.03.2026   163   1 min.
Қашқадарёда диний соҳа ходимлари ўртасида миллий кураш мусобақалари бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан диний соҳа ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва миллий спорт турларини кенг тарғиб қилиш мақсадида миллий кураш мусобақаларига старт берилди.


Дастлаб, Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва туманларида мусобақанинг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур беллашувлар натижасида энг кучли полвонлар сараланиб, вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритади. 
 

Бу каби тадбирлар нафақат соҳа ходимларининг жисмоний чиниқишига, балки ёшлар ўртасида миллий қадриятларимизга бўлган қизиқишнинг ортишига ҳам хизмат қилади. 


Қашқадарё вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Қашқадарёда диний соҳа ходимлари ўртасида миллий кураш мусобақалари бошланди Қашқадарёда диний соҳа ходимлари ўртасида миллий кураш мусобақалари бошланди Қашқадарёда диний соҳа ходимлари ўртасида миллий кураш мусобақалари бошланди
Ўзбекистон янгиликлари