Келинг эй рўзадорлар, бирга ифтор этайлик,
Беҳуда сўзни ташлаб ширин гуфтор этайлик.
Ўлтириб дастурхон атрофида ёронлар,
Шукрони неъмат айлаб, қуллик изҳор этайлик.
Саҳар туриб Худога тавба тазарруъ айлаб,
Нури имонимизни соф, беғубор этайлик.
Рўзани амр этибдур Исломга Ҳақ таоло,
Адо этиб бу фарзни талаб дийдор этайлик.
Сабр ила бу кечирган очлик ва ташналикдан,
Ибрат олиб муҳтожлар кўнглин шуккор этайлик.
Моҳи шариф келганда журму-хатодин ўзни,
Сақлаб қилиб ибодат, таввоб саййор этайлик.
Рўза билан баробар нафс йўлини беркитиб,
Гуноҳ лойига ботмай элни ҳушёр этайлик.
Рўзани ажрини хос Тангри Ўзи берармиш,
Дамни ғанимат айлаб, тоатни ёр этайлик.
Бир кечани бу ойда пинҳон этибдур Субҳон,
Истаб ани ёронлар ўзни бедор этайлик.
Фазилати бу кечани қадри минг ойга тенгдир,
Муборак хислатини хўп эътибор этайлик.
Аллоҳнинг изни бирла фаришталар тушарлар,
Алар билан баробар тасбеҳ такрор этайлик,
Ҳушнудни ҳам қаторда соҳиб асрор этайлик.
Зарифа Маҳкам қизи оққа кўчирди.
Ҳар йили айнан ўқув йили бошланишидан аввал Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди кўплаб эҳтиёжманд оилаларда вояга етаётган минглаб болалар учун кутилмаган совға ҳозирлайди. Боқувчиси йўқ, кўнгли ўксик болажонларга ўқув қуроллари, мактаб формалари тортиқ қилади.
Бу йил ҳам ан’ана давом этмоқда. Айни пайтда фонд ва унинг ҳудудлардаги филиаллари томонидан ана шундай болажонларга зарур ўқув қуроллари ва кийим-кечаклар совға қилинмоқда. Хусусан, “Вақф” хайрия жамоат фондининг Навоий вилояти филиали томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда икки кун давомида кам таъминланган, боқувчиси йўқ оилаларнинг 23 нафар фарзандига мактаб формалари, ўқув қуроллари ва сумкалар олиб берилди.
Азиз юртдошлар! “Вақф” хайрия жамоат фонди “Меҳрибонинг бўламан, болам!” акцияси доирасида БEШ минг нафар етим болажонларга хурсандчилик улашишни, уларга барча зарур ўқув қуроллари, форма ва сумкалар олиб беришни ният қилган.
Сиз ҳам акцияда фаол иштирок этинг. Бизнинг барча вилоятлардаги базаларимизга эҳсон қилмоқчи бўлган мактаб сумкаси, ўқув қуроллари, форма ва моддий ёрдамларингизни олиб келинг.
ЭҲСОН ҚИЛИНГ, АЗИЗЛАР!
УЗ CАРД: 5614 6821 2355 1733
ҲУМО: 9860 1701 0179 1524
Унион пай: 6210 4501 6449 4569
ВИСА: 4023 0602 0855 9012
Ҳамма пластик карталар ЮЛЧИEВ АЛИЖОН номида.
Vaqf.uz