Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Август, 2025   |   18 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:00
Қуёш
05:29
Пешин
12:33
Аср
17:23
Шом
19:30
Хуфтон
20:52
Bismillah
12 Август, 2025, 18 Сафар, 1447

Рўзадорлар (шеър)

13.06.2017   85465   1 min.
Рўзадорлар (шеър)

Келинг эй рўзадорлар, бирга ифтор этайлик, 
Беҳуда сўзни ташлаб ширин гуфтор этайлик. 

Ўлтириб дастурхон атрофида ёронлар, 
Шукрони неъмат айлаб, қуллик изҳор этайлик. 

Саҳар туриб Худога тавба тазарруъ айлаб, 
Нури имонимизни соф, беғубор этайлик. 

Рўзани амр этибдур Исломга Ҳақ таоло, 
Адо этиб бу фарзни талаб дийдор этайлик. 

Сабр ила бу кечирган очлик ва ташналикдан, 
Ибрат олиб муҳтожлар кўнглин шуккор этайлик. 

Моҳи шариф келганда журму-хатодин ўзни, 
Сақлаб қилиб ибодат, таввоб саййор этайлик. 

Рўза билан баробар нафс йўлини беркитиб, 
Гуноҳ лойига ботмай элни ҳушёр этайлик. 

Рўзани ажрини хос Тангри Ўзи берармиш, 
Дамни ғанимат айлаб, тоатни ёр этайлик. 

Бир кечани бу ойда пинҳон этибдур Субҳон, 
Истаб ани ёронлар ўзни бедор этайлик. 

Фазилати бу кечани қадри минг ойга тенгдир, 
Муборак хислатини хўп эътибор этайлик. 

Аллоҳнинг изни бирла фаришталар тушарлар, 
Алар билан баробар тасбеҳ такрор этайлик, 
Ҳушнудни ҳам қаторда соҳиб асрор этайлик. 

Зарифа Маҳкам қизи оққа кўчирди. 

 

Рамазон
Бошқа мақолалар

Агар Аллоҳнинг исмини зикр қилганида

11.08.2025   2926   1 min.
Агар Аллоҳнинг исмини зикр қилганида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан олтитаси билан овқатланаётган эдилар. Шунда бир аъробий келиб, ўша овқатдан икки луқма билан ҳаммасини еб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар у Аллоҳнинг исмини зикр қилганида, сизлар тўяр эдингиз", дедилар» (Имом Термизий ривояти).

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан