Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Май, 2025   |   16 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:31
Қуёш
05:05
Пешин
12:24
Аср
17:24
Шом
19:37
Хуфтон
21:05
Bismillah
14 Май, 2025, 16 Зулқаъда, 1446

Рўзадорлар (шеър)

13.06.2017   84478   1 min.
Рўзадорлар (шеър)

Келинг эй рўзадорлар, бирга ифтор этайлик, 
Беҳуда сўзни ташлаб ширин гуфтор этайлик. 

Ўлтириб дастурхон атрофида ёронлар, 
Шукрони неъмат айлаб, қуллик изҳор этайлик. 

Саҳар туриб Худога тавба тазарруъ айлаб, 
Нури имонимизни соф, беғубор этайлик. 

Рўзани амр этибдур Исломга Ҳақ таоло, 
Адо этиб бу фарзни талаб дийдор этайлик. 

Сабр ила бу кечирган очлик ва ташналикдан, 
Ибрат олиб муҳтожлар кўнглин шуккор этайлик. 

Моҳи шариф келганда журму-хатодин ўзни, 
Сақлаб қилиб ибодат, таввоб саййор этайлик. 

Рўза билан баробар нафс йўлини беркитиб, 
Гуноҳ лойига ботмай элни ҳушёр этайлик. 

Рўзани ажрини хос Тангри Ўзи берармиш, 
Дамни ғанимат айлаб, тоатни ёр этайлик. 

Бир кечани бу ойда пинҳон этибдур Субҳон, 
Истаб ани ёронлар ўзни бедор этайлик. 

Фазилати бу кечани қадри минг ойга тенгдир, 
Муборак хислатини хўп эътибор этайлик. 

Аллоҳнинг изни бирла фаришталар тушарлар, 
Алар билан баробар тасбеҳ такрор этайлик, 
Ҳушнудни ҳам қаторда соҳиб асрор этайлик. 

Зарифа Маҳкам қизи оққа кўчирди. 

 

Рамазон
Бошқа мақолалар

Намангандаги аҳоли ҳолидан хабар олинди

13.05.2025   4636   1 min.
Намангандаги аҳоли ҳолидан хабар олинди

 

Шу йил, 12 май куни Наманган вилояти бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икромов бошчиликларида вилоят вакиллиги ходимлари, туманлар бош имом-хатиблари ҳамда "Ҳаж – 2024" зиёратчиларидан иборат тузилган ишчи гуруҳи аъзолари учун Наманган вилояти Янги Наманган туманидаги “Имом Бухорий“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

 

Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳаллаларда маънавият тарғиботчиси бўлган ҳожилар билан Янги Наманган туманида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, тавсия ва кўрсатмалар берилди. 

 

Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди: 

биринчи йўналиш – имом-хатибнинг “Ҳаж-2024” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш; 

иккинчи йўналиш – имом-хатибнинг масжидни бошқариш фаолиятини яқиндан ўрганиш, маслаҳат ва кўмак бериш;

учинчи йўналиш – имом-хатиб учун намуна тарзида пешин намози вақтида масжидга келганларга долзарб мавзуда маъруза қилиб бериш.


Ишчи гуруҳ аъзолари юқоридаги йўналишлар бўйича Янги Наманган туманида фаолият олиб борди. 

 

Шунингдек Ишчи гуруҳ аъзолари  Янги Наманган тумани масжидлари ҳудудидаги маҳалланинг бир неча хонадонларига кириб, у ерда яшаётганлардан ҳол-аҳвол сўралди. Хонадондаги ёшларни таълим тарбияси билан танишилди, уларнинг муаммолари ўрганилди, таклиф фикр, мулоҳазалари тингланди ва маҳаллаларда намунавий бўлган оилаларга кириб кексалардан юртимиз ҳаққига дуои ҳайрлар олинди.

 

Имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Намангандаги аҳоли ҳолидан хабар олинди Намангандаги аҳоли ҳолидан хабар олинди Намангандаги аҳоли ҳолидан хабар олинди Намангандаги аҳоли ҳолидан хабар олинди Намангандаги аҳоли ҳолидан хабар олинди Намангандаги аҳоли ҳолидан хабар олинди