Қадим замонда сув, шамол ва ростгўйлик дўст бўлишар экан. Бир куни сув билан ростгўйлик шамолдан сўрашибди: "Эй шамол, сен жуда тез учасан. Агар сени топмоқчи бўлсак, қаердан қидирайлик?" Шамол: "Мени тоғлар орасидан топасиз", дебди. Кейин шамол билан ростгўйлик сувдан сўрашибди: "Сен жуда тез оқасан, агар сени қидирсак, қаердан топамиз?". "Мени абадий музликлардан изланг", дебди сув. Кейин шамол ва сув ростгўйликдан сўрашибди: "Ростгўйлик, сени-чи, агар қидирсак, қаердан топамиз?". Ростгўйлик дебди: "Мен кимнинг ёнида бўлсам, унда ажралмайман. Мени тарк этганларни ёмон кўраман. Агар мени йўқотган қайта топмоқчи бўлса, юрагининг тубидан изласин, лекин у ерга етиш жуда мушкул".
Эй одам, билгинки, ростгўйлигини йўқотган одамнинг қалби тоғлар орасидай чуқур ва абадий музликлардай совуқ бўлади.
Акбаршоҳ Расулов тайёрлади.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Дин биздан бугунги ўзлигимиздан воз кечишни ҳам талаб қилмайди.
Ислом дини илм-фан, кашфиётлар ва дунёвий тараққиётга ҳеч қачон қарши бўлмаган, аксинча, мусулмонларни доимо изланишга ундаган. Динга амал қилиш замон ва макондан узилиб қолишни англатмайди.
Ислом ўз эътиқод қилувчиларидан ўз маданиятини унутишни ва маълум бир бошқарув шаклини мажбурият қилиб олишни талаб қилмайди.
Шариат маҳаллий халқларнинг Ислом ақидасига зид бўлмаган урф-одатлари ва маданиятини инкор қилмайди, балки уларни ҳурмат қилади.
Шавқий Аллом – Миср собиқ муфтийси
Дунё уламолари мурожаати китобидан