Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Август, 2025   |   2 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:18
Қуёш
05:42
Пешин
12:30
Аср
17:10
Шом
19:11
Хуфтон
20:29
Bismillah
25 Август, 2025, 2 Рабиъул аввал, 1447

Рамазондан самарали фойда олиш учун нима қилиш керак?

01.06.2017   86138   1 min.
Рамазондан самарали фойда олиш учун нима қилиш керак?
  • Қуръони каримни кўп ўқиш. Ўқиганда ҳам оятларнинг мазмунини тушунишга уриниб, уларда ифода этилган масалалар юзасидан кенг тафаккур юритиб ўқиш.
  • Нафл намозларини кўпроқ ўқишни одат қилиш.
  • “Мен кимман?” “Қаердан келдим ва қаёққа кетяпман?” “Аллоҳ таоло мендан нима истайди ва Унинг қошидаги бурчларим нималардан иборат?” деган саволлар устида кўп фикр юритиш
  • Ўтмишдаги яхши-ёмон амалларни тарози палласига қўйиш, шунингдек, ҳозирги ҳолатга ҳам боқиб келажак ҳақида ўйлаш.
  • Ҳар тунда йўл қўйган хатолар учун астойдил тавба қилиб, шу тунни умрнинг сўнгги туни сифатида тасаввур қилиш.
  • Имкон қадар кўпроқ зикр қилиш.
  • Нимадир сабаб бўлиб бирор мўминни ранжитиб қўйган бўлса, ундан дарҳол кечирим сўраб ярашиб олиш.
  • Жанжаллашиб қолганларни яраштириш ва ғамга ботганларга далда бериш.
  • Муҳтожларга садақа бериш, етимлар ва беморларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга яхши муносабатда бўлиб моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш.
  • Туғишганлар ва яқинларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга ёрдам бериш.
  • Намозларни жамоат билан ўқиш
  • Ўтганларни хотирлаб, уларнинг ётган жойларини зиёрат қилиш.

Дамин ЖУМАҚУЛ тайёрлади.

Рамазон
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Вақф” фондини ривожлантиришга доир вазифалар муҳокама қилинди 

25.08.2025   308   2 min.
“Вақф” фондини ривожлантиришга доир вазифалар муҳокама қилинди 

#xabar #vaqf #muhokama

Шу йил 21 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида “Вақф” хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фонднинг жорий йилнинг шу давригача бўлган иш фаолияти, хайрия ишлари кўлами ва келгусидаги истиқболли дастурлари кўриб чиқилди. 
 

Йиғилишда сўзга чиққан нотиқлар фонд томонидан кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган салмоқли ишларни юқори баҳолашди. “Вақф” фонди томонидан амалга оширилган хайрия ишлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли ошгани қайд этилиб, уйга муҳтож 43 та оилага ҳомийлар кўмагида тўлиқ жиҳозланган уй қуриб берилгани, жарроҳлик амалиёти, даволаниш ва ногиронлиги бўлган фуқаролар соғликларини тиклаш учун 1200 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилгани ижобий натижа сифатида баҳоланди. Шунингдек, ёрдамга муҳтож оила фарзандларига ўқув қуроллари тарқатилгани ва чекка ҳудудларда қудуқ қазиб, сув чиқариш ишлари амалга оширилгани ҳамда ўқув марказлари, тиббиёт муассасалари ва хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ҳам эътироф этилди.
 

Шундан сўнг фонд олдида турган муҳим вазифалар, жумладан “Вақф” мулкларини шакллантириш ва янгиларини харид қилиш, фонд марказий аппарати ва ҳудудий филиаллар штат жадвалларини қайта шакллантириш, фонднинг халқаро алоқаларини ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинди. Васийлик кенгаши аъзолари кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикрлари ва таклифларини билдириб ўтишди.
 

“Вақф” хайрия жамоат фонди мулкларини шакллантириш, уларни кўпайтириш бу соҳада амалга оширилаётган хайрия ишлари салмоғининг ошишига хизмат қилиши қайд этилиб, зарур ҳолларда чет элдаги вақф мулкларини ўрганиш, хориждаги вақф фондлари билан ҳамкорлик қилиш кераклиги айтиб ўтилди. 
 

Муфтий ҳазратлари фонднинг келгуси фаолиятида ҳар доимгидек ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш, ўқув юртларида ўқиётганларнинг тўловларини қоплаш ва меҳр-мурувват тадбирлари салмоғини ошириш  лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, фонд фаолиятини оммалаштириш, кўчмас мол-мулклардан самарали фойдаланиш, хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш ва маблағлар айланмасида шаффофликни таъминлаш кабиларга урғу қаратилди. 

Йиғилишда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

“Вақф” фондини ривожлантиришга доир вазифалар муҳокама қилинди  “Вақф” фондини ривожлантиришга доир вазифалар муҳокама қилинди  “Вақф” фондини ривожлантиришга доир вазифалар муҳокама қилинди  “Вақф” фондини ривожлантиришга доир вазифалар муҳокама қилинди  “Вақф” фондини ривожлантиришга доир вазифалар муҳокама қилинди  “Вақф” фондини ривожлантиришга доир вазифалар муҳокама қилинди 
Ўзбекистон янгиликлари