Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Май, 2025   |   14 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:34
Қуёш
05:08
Пешин
12:24
Аср
17:23
Шом
19:35
Хуфтон
21:03
Bismillah
12 Май, 2025, 14 Зулқаъда, 1446

Фатво бўлими

15.05.2017   52468   2 min.
Фатво бўлими

Бўлим мудири Хомиджон Ишматбеков

Қабул вақтлари

Душанбадан Жумагача

Телефон рақами

+99871 150-00-24

Электрон почта

 

Бўлим ходимлари мўмин-мусулмонлар ҳаётига, тоат-ибодатларига доир долзарб масалалар ечимини топиш, шаръий фатволар чиқариш билан шуғулланади. Мусулмонларнинг ибодатлар ва диний аҳкомлар, никоҳ, талоқ, байъ, ҳалол ва ҳаром каби масалалар юзасидан қилган мурожаатларини атрофлича ўрганиб, тегишли фатволар беради. Бўлимнинг кейинги йилларда чиқарган бир талай фатволари ибодатларни шаръий тартибга солиш, турли бидъат ва исрофларга чек қўйиш, ихтилофлар ва ўринсиз баҳс-мунозараларига барҳам беришга қаратилди. Булардан “Шаръий никоҳдан ўтиш одоблари”, “Мусибат етган хонадонларга таъзия билдириш ва баъзи маросимлар одоби”, “Талоққа оид айрим масалалар ҳақида”, “Муборак ҳаж ибодатини адо этиш билан боғлиқ масалалар тўғрисида” каби фатволар мусулмонлар ҳаётида сезиларли воқеа бўлди. Айниқса, исломий ақидамиз софлигини сақлаш, турли ихтилофларга барҳам бериш мақсадида чиқарилган “Дин ниқоби остидаги динбузарлар”, “Жума намози ва эҳтиёти пешин ҳақида”, “Тасаввуф пирларига қўл беришдаги баъзи нотўғри ақидалар”, “Тасаввуф ҳақида” каби фатволар мусулмонлар бирлигини, жамият осойишталигини таъминлашда жуда фойдали бўлди.

Бўлим жума мавъизалари учун долзарб мавзуларда тезислар тайёрлаб, республика масжидларига етказиб беради. Ушбу тезислар тўпланиб, ҳар йили алоҳида китоб ҳолида чоп эттирилади.

Ушбу бўлимга турли йилларда Салоҳиддин Муҳиддинов, Фозил қори Собиров, Абдулазиз Мансур, Кимсанбой Абдураҳмонов, Мустафоқул Қораев, Абдуғани Исмоилов, Абдулҳамид Турсунов раҳбар бўлишган. Ҳозир бўлимни Ҳомиджон Ишматбеков бошқаряпти.

Бўлим фаолиятидан лавҳалар:

Идора фаолияти
Бошқа мақолалар

Имом-хатиблар ўртасида ўтказилган танлов ғолиби – Мотуридий меъросхўрлари жамоаси 

08.05.2025   9924   1 min.
Имом-хатиблар ўртасида ўтказилган танлов ғолиби – Мотуридий меъросхўрлари жамоаси 

Шу йил 8 май куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасида вакиллик тасарруфидаги масжид имом-хатиблари ўртасида “Мотуридий таълимоти билимдони” номли интеллектуал беллашув бўлиб ўтди. 


Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилоятидаги вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов кириш сўзи билан очиб, беллашувнинг маънавий, илмий ва тарбиявий аҳамияти ҳақида сўз юритди. Вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари Отабек домла Авезовга эса танлов тартиб-қоидаларини тушунтирди.


Беллашув қуйидаги тўрт шарт асосида ўтказилди: 

1.  Тақдимот шарти
2.  Мотуридий таълимоти бўйича савол-жавоб; 
3. Диний-маърифий соҳадаги давлат сиёсатига оид савол-жавоб; 


Танлов иштирокчилари мотуридийлик таълимотининг асосий қоидалари, ақидавий ечимлари ва мантиқий-илмий асослари юзасидан ўз билимларини намоён этди. 


Беллашув якунларига кўра қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:
•  1-ўрин: Мотуридий меъросхўрлари;
•  2-ўрин: Эътиқод дурдоналари;
•  3-ўрин: Ақида имомлари. 


Мазкур танлов Имом Абу Мансур Мотуридийнинг илмий меросини чуқур ўрганиш, уни кенг тарғиб қилиш ва бу орқали соф эътиқод, илм ва маърифат асосларини жамиятда мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Имом-хатиблар ўртасида ўтказилган танлов ғолиби – Мотуридий меъросхўрлари жамоаси  Имом-хатиблар ўртасида ўтказилган танлов ғолиби – Мотуридий меъросхўрлари жамоаси  Имом-хатиблар ўртасида ўтказилган танлов ғолиби – Мотуридий меъросхўрлари жамоаси  Имом-хатиблар ўртасида ўтказилган танлов ғолиби – Мотуридий меъросхўрлари жамоаси  Имом-хатиблар ўртасида ўтказилган танлов ғолиби – Мотуридий меъросхўрлари жамоаси  Имом-хатиблар ўртасида ўтказилган танлов ғолиби – Мотуридий меъросхўрлари жамоаси  Имом-хатиблар ўртасида ўтказилган танлов ғолиби – Мотуридий меъросхўрлари жамоаси  Имом-хатиблар ўртасида ўтказилган танлов ғолиби – Мотуридий меъросхўрлари жамоаси  Имом-хатиблар ўртасида ўтказилган танлов ғолиби – Мотуридий меъросхўрлари жамоаси