Ҳуқуқшунослик бўлими мудири Икром Марданов Нарзуллаевич
Қабул вақтлари |
Душанбадан Жумагача |
Телефон рақами |
+99871 150-00-13 |
Электрон почта |
|
Ҳуқуқшунослик бўлими Ўзбекистон мусулмонлари идораси, масжидлар ва мадрасалар, тизимдаги бошқа ташкилотлар ходимларига ҳуқуқий маслаҳатлар беради. Ходимлар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ишлари билан шуғулланади.
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларидаги янгиликлар, ўзгартиришлардан тизимдаги ташкилотларни хабардор этади. Шу мақсадда тушунтириш ишлари олиб боради, мақолалар чоп эттиради. “Масжидларда ҳужжат юритиш ишлари бўйича қўлланма” нашр қилинган.
Ҳуқуқшунослик бўлими томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг янги низоми ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигидан қайта рўйхатдан ўтказилган (2008, 2013 й. й.).
Бўлим ишини дастлаб Бахтиёр Обидов, Муродулло Хўжаев каби ҳуқуқшунослар юритишган. Ҳозир бўлимни Икромжон Мардонов бошқармоқда.
1. Ҳуқуқшунослик бўлими мутахассиси Аслиддин Раҳматуллаев тел: 150 00 13
2. Ҳуқуқшунослик бўлими мутахассиси Минаваров Элёр тел: 150 00 13
Дин ишлари бўйича қўмита томонидан эълон қилинган "Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги" доирасидаги маънавий-маърифий тадбирлар, махсус курслар ва семинар-тренинглар бошланди.
Булардан дастлабкиси 2025 йил 6 май куни Мир Араб олий мадрасасида учрашув бўлиб ўтди.
Махсус курс Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари М.Муҳаммадсидиқов, Мир Араб олий мадрасаси ректори Ж.Элов шунингдек, устоз ва талабалар иштирокида бўлиб ўтди.
Сўзга чиққанлар томонидан диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, Концепциянинг аҳамияти, 2025 йил 21 апрелдаги "Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан жорий этилган янги тизимлар ҳақида фикрлар билдирилди.