Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Август, 2026   |   16 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:22
Қуёш
05:46
Пешин
12:24
Аср
17:05
Шом
19:05
Хуфтон
20:25
Bismillah
29 Август, 2026, 16 Рабиъул аввал, 1448

Муҳаммад (с.а.в) нинг 201 исм ва сифатлари

21.04.2017   61992   12 min.
Муҳаммад (с.а.в) нинг 201 исм ва сифатлари

1. محمد Муҳаммад – мақталган.
2. أحمدАҳмад – Аллоҳга ҳамд айтувчи.
3. حامدҲамид – Аллоҳга ҳамд айтувчи.
4. محمودМаҳмуд – мақталган.
5. أحيدАҳяд – фазилатлар бобида ягона.
6. وحيد Ваҳийд – етим.
7. واحدВоҳид – ахлоқ- одобда ягона.
8. حاشرҲошир – ўз умматларини қиёмат куни маҳшаргоҳга еғувчи.
9. عاقبОқиб – пайғамбарларнинг охиргиси.
10. طهТоҳо – бу сўзнинг маъноси Аллоҳгагина маълум.
11. يسЁсин – бу сўзнинг маъноси ҳам Аллоҳгагина маълум.
12. طاهرТоҳир – тоза, пок.
13. مطهرМутаҳҳар – покланган.
14. طيبТаййиб – пок, хуштабиат.
15. سيدСаййид – Хожа.
16. رسولРасул – элчи, пайғамбар.
17. نبيНабий – пайғамбар.
18. رحمة Раҳмат – марҳаматли.
19. بشرى Бушро – хушхабар берувчи.
20. غوث Ғовс – ёрдам берувчи.
21. غيث Ғойс – яхшиликларнинг тушишига сабабчи.
22. غياث Ғиёс – ундан ёрдам сўраладиган.
23. نعمة الله Неъматуллоҳ – Аллоҳнинг неъмати.
24. هدية الله Ҳадийятуллоҳ – Аллоҳнинг ҳадийяси.
25. عروة وثقى Уърватул вусқо – Мустаҳкам тутқич.
26. صراط الله Сиротуллооҳ – Аллоҳнинг кескир қиличи.
27. صراط مستقيم Сиротуммустақим – тўғри йўлда юрувчи.
28. ذكرالله Зикруллоҳ – Аллоҳни зикр қилувчи.
29. سيف الله Сайфуллоҳ – Аллоҳнинг қиличи.
30. رسول الرحمةРасулур-роҳма- раҳмат пайғамбари.
31. قيمҚаййим – тўғри йўлдан борувчи.
32. جامعЖомиъ – барча яхши фазилатларни ўзида мужассам этувчи.
33. مقتفيМуқтафий – эргашувчи (ҳақ йўлга).
34. مقفيМуқаффий – эргаштирувчи (ўзига).
35. رسوا الملاحمРасулул – малоҳим – жангу жаҳон пайғамбари.
36. رسول الراحةРасулур – роҳа – роҳат пайғамбари.
37. كاملКомил – етук.
38. إكليلИклил – тож.
39. مدثرМуддассир – қўрқувдан матоҳга ўраниб олган.
40. مزملМуззаммил – муддассир.
41. عبد اللهАбдуллоҳ – Аллоҳнинг бандаси.
42. حبيب اللهҲабибуллоҳ – Аллоҳнинг суюклиси.
43. صفي اللهСафийюллоҳ – Аллоҳнинг танлагани.
44. نجي اللهНажийюллоҳ – Аллоҳнинг сирдош дўсти.
45. كليم اللهКалимуллоҳ – Аллоҳ билан сўзлашувчи.
46. خاتم الأنبياءХотамул – анбиё – набийлар охири, уларнинг хотимаси.
47. خاتم الرسلХотамур – русул - Расуллар хотимаси.
48. مقييМуқйий – динни тургизгувчи (ривожлантиргувчи).
49. منجيМунжий – халоскор.
50. محي Муҳйи– Гунохларни кетказувчи
51. مذكرМузаккир – эслатувчи (Аллоҳни ва охиратни).
52. ناصرНосир – ёрдам этувчи.
53. منصورМансур – ёрдам берилган, душманлари устидан зафар топган.
54. نبي الرحمةНабийюр – роҳма – раҳмат пайғамбари.
55. نبي التوبةНабийют – тавба – тавбага тарғиб этувчи пайғамбар.
56. حريص عليكمҲарисун алайкум – (саодатга етишишингизга) ташна, умматларига меҳрибон.
57. معلومМаълум – ҳаммага маълум.
58. شهيرШаҳир – ҳаммага машҳур.
59. شاهدШоҳид – гувоҳ.
60. شهيدШаҳид – гувоҳ.
61. مشهودМашҳуд – гувоҳлик берилган.
62. بشيرБашир – хушхабар берувчи.
63. مبشرМубашшир – хушхабар берувчи.
64. نذيرНазир – азоблардан огоҳлантиргувчи.
65. منذرМунзир – охират азобларидан огоҳлантиргувчи.
66. نورНур – нур.
67. سراجСирож – чироқ, қуёш.
68. مصباحМисбоҳ – чироқ.
69. هديҲудо – ҳидоят қилгувчи.
70. مهدي Маҳдий – ҳидоят қилинган.
71. منير Мунир – нур таратувчи.
72. داعي Доъий – динга даъват қилувчи.
73. مدعو Мадъув – меҳмон.
74. مجيب Мужиб – умматларини нидосига жавоб берувчи.
75. مجاب Мужаб – дуоси ижобат бўлган.
76. خفي Хофий – порлаган.
77. عفو Аъфув – ўта кечирувчи.
78. ولي Валий – Аллоҳнинг дўсти.
79. قوي Қовий – душманлари устидан қудратли.
80. أمين Амин – ишончли.
81. مأمون Маьмун – омонатдор.
82. كريم Карим – карамли, сахий.
83. مكرم Мукарром –юксак эҳтиромли.
84. مكين Макин – қувватли, Ҳақ йўлида собит.
85. متين Матин – мартабаси олий.
86. مبين Мубин – аниқ, равшан.
87. مؤمل Муаммил –интизор бўлинган, муштоқ бўлинган.
88. وصول Васул – унга ваҳий келган.
89. ذو قوة Зу қувваҳ – иродали.
90. ذو حرمة Зу ҳурмаҳ – меҳр-оқибатли.
91. ذو مكانة Зу маканаҳ – ўз ўрнига эга.
92. ذو عز Зу Иъзз – улуғвор.
93. ذو فضل Зу фазл– фазилатлар ила сифатланган.
94. مطاع Мутоъ – итоат қилинган, бўйин сунилган.
95. مطيع Мутиъ – Аллоҳга итоаткор.
96. قدم صدق Қодаму сидқ – собит қадам.
97. مختارМухтор – танлаб олинган.
98. اجيرАжир – динга хизмат қилгувчи.
99. جبارЖаббор – айбларни ёпгувчи.
100. ابو القاسمАбул – Қосим – Қосимнинг отаси.
101. ابو الطاهرАбул – Тоҳир – Тоҳирнинг отаси.
102. ابو الطيبАбут – Таййиб – Таййибнинг отаси.
103. ابو ابراهيمАбу Иброҳим – Иброҳимнинг отаси.
104. مشفعМушаффаъ – шафоат ҳуқуқи берилган.
105. شفيعШафиъ – шафоат этувчи (қиёмат куни гуноҳкор умматларнинг кечирилишини Аллоҳдан сўровчи).
106. صالحСолиҳ – яхши ишларни қилувчи, Аллоҳнинг буйруқларини адо этувчи.
107. مصلحМуслиҳ – ислоҳ этувчи, тузатувчи (ўртани).
108. مهيمنМуҳаймин – умматлари ишини кузатиб турувчи.
109. صادقСодиқ – ростгўй.
110. مصدقМусаддиқ – тасдиқ этувчи.
111. صديقСиддиқ – ростгўй.
112. سيد المرسلينСаййидул – мурсалин – пайғамбарлар ҳожаси.
113. امام المتقينИмомул – муттақин – тақводорлар пешвоси.
114. قائد الغرالمحجلينҚоидул – ғуррил – муҳажжалин – қиёмат куни сажда қилган аъзоларидан нурлар чиқиб турувчи ибодатли умматларини жаннатга элтувчи.
115. خليل الرحمان Халилур – Раҳмон – Раҳмоннинг дўсти.
116. برБарр – хайрли, солиҳ амаллар қилувчи.
117. مبرМабарр – ҳамма яхшиликлар манбаи.
118. وجيهВажиҳ – гўзал юзли.
119. نصيحНасиҳ – насиҳатгўй.
120. ناصحНосиҳ – насиҳатчи.
121. وكيلВакил – вакил, ишонч эгаси, кафил.
122. متوكلМутаваккил – таваккал этувчи.
123. كفيلКафил – кафил, кафолатига олувчи.
124. شفيقШафиқ – шафқатли, меҳрибон.
125. مقيم السنةМуқимус – сунна – суннатни тикловчи.
126. مقدسМуқаддас – улуғланувчи, гуноҳлардан пок.
127. روح القدسРуҳул – Қудус – муқаддас руҳ.
128. روح الحقРуҳул –Ҳақ – ҳаққоний руҳ.
129. روح القسطРуҳул – Қист – адолатли руҳ.
130. كافيКофий – кифоя қилувчи (диний эҳтиёжларга).
131. مقتفيМуктафий – кифояланувчи (Аллоҳнинг амрлари билан).
132. بالغБолиғ – олий даражаларга етган.
133. مبلغМубаллиғ – Аллоҳ томонидан келган барча диний аҳкомларни умматларига тўла етказувчи.
134. شافيШофий – шифокор (қалб касалликларига ва маънавий иллатларга нисбатан).
135. واصلВосил – етишувчи (Аллоҳнинг розилиги ва дийдорига).
136. موصولМавсул – етишилувчи (яъни он ҳазратнинг шафоатларига ва дийдорларига умматлари етишурлар, иншооллоҳ).
137. سابقСобиқ – барча фазилат ва шарафда олдинда борувчи.
138. سائقСоиқ – умматларини бу дунёда иймон ва амал сари, охиратда эса, дўзахдан жаннат сари ҳайдовчи.
139. هاديҲодий – тўғри йўдга бошловчи.
140. مهديМуҳдий – ҳадия, эҳсон соҳиби.
141. حزب الله Ҳизбуллоҳ – Аллоҳнинг тарафдори.
142. النجم الثاقب Нажмуссоқиб – нур сочиб турувчи юлдуз.
143. مصطفى Мустафо – танлаб олинган.
144. مجتبى Мужтабо – мужтабо.
145. منتقى Мунтақо – танлаб олинган.
146. أمي Уммий – таълим олмаган.
147. مقدم Муқаддам – биринчи яратилган нур.
148. عزيز Азиз – азиз.
149. فاضل Фозил – фазилатли.
150. مفضل Муфаззал – афзал қилиб юборилган.
151. فاتح Фотиҳ – фатҳ қилувчи.
152. مفتاح الرحمة Мифтаҳур роҳмаҳ – раҳмат калити.
153. علم الإيمان Аъламул иймон – иймоннинг байроғи, белгиси, рукни.
154. علم اليقين Аъламул яқин – ишончли байроғ, белги, рукн.
155. دليل الخيرات Далилул хойрот – яхшиликларга йўлловчи.
156. مصحح الحسنات Мусоҳҳиҳул ҳасанот – яхшиликларни мукаммал қилиб тўғирловчи.
157. مقيل العثرات Муқилул аъсарот – чатрларни айтиб тўғирловчи.
158. صفوح عن الزلات Софуҳун аъниз заллат – кқмчиликларни кечирувчи, мурувватли.
159. صاحب الشفاعة Соҳибуш шафаъ – шафоат соҳиби.
160. صاحب المقام Соҳибул мақом – мақом соҳиби.
161. صاحب القدم Соҳибул қадам – мустаҳкам қадам соҳиби.
162. مخصوص بالعز Махсус бил иъзз – азизлик учун танлаб олинган.
163. مخصوص بالمجد Махсус бил мажд – улуғлик учун танлаб олинган.
164. مخصوص بالشرف Махсус биш шараф – шараф танлаб олинган.
165. صاحب الوسيلة Соҳибул василаҳ – васила соҳиби.
166. صاحب السيف Соҳибус сайф – қилич соҳиби.
167. صاحب الفضيلة Соҳибул фазилаҳ – фазилат соҳиби.
168. صاحب الإزار Соҳибул иьзор – изор соҳиби.
169. صاحب الحجة Соҳибул ҳужжаҳ – ҳужжат соҳиби.
170. صاحب السلطان Соҳибус султон – охири замон уматининг султони.
171. صاحب الرداء Соҳибур ридо – ридо соҳиби.
172. صاحب التاج Соҳибут тож – тож соҳиби.
173. صاحب الدرجة الرفيعة Соҳибуд даражатир рофиаъ – олий мартаба соҳиби.
174. صاحب المغفر Соҳибул миғфар – ҳимоя қилувчига эга.
175. صاحب اللواء Соҳибул ливо – Байроқ соҳиби.
176. صاحب المعراج Соҳибул Меърож – меърож соҳиби.
177. صاحب القضيب Соҳибул қозиб – шоҳ, новда, хипчин, калтак, таёқ соҳиби.
178. صاحب البراق Соҳибул Буроқ – буроқ соҳиби.
179. صاحب الخاتم Соҳибул хотам – узук соҳиби.
180. صاحب العلامة Соҳибул аъламаҳ – белги соҳиби.
181. صاحب البرهان Соҳибул бурҳан – далилга эга.
182. صاحب البيان Соҳибул баён – баёнга эга.
183. فصيح اللسان Фасиҳул лисан – фасоҳатли.
184. مطهر الجنان Мутоҳҳирул жанан – қалбларни покловчи.
185. رؤوف Роууф – шафқатли, раҳмдил.
186. رحيم Роҳим – ўзига хос меҳрибон.
187. أذن خير Узуну хойр – яхшиликларга қулоқ тутувчи.
188. صحيح الإسلام Соҳиҳул ислам – исломни турли айб ва шаклардан халос қилувчи.
189. سيد الكونين Саййидул кавнайн – икки олам саййиди.
190. عين النعيم Аъйнун наъим – бахт-саодат булоғи.
191. عين الغر Аъйнул ғур – улуғворлик, гўзаллик булоғи.
192. سعد الله Саъдуллоҳ – Аллоҳнинг баракаси.
193. سعد الخلق Саъдул холқ – махлуқотнинг баракаси.
194. خطيب الأمم Хотибул умам – умматлар хатиби.
195. علم الهدى Аъламул ҳуда – ҳидоят байроғи.
196. كاشف الكرب Кашифул куроб – ғам-қайғуларни кетгазувчи.
197. رافع الترب Рофиъут туроб – Рофиъут туроб.
198. عز العرب Иъззул араб – арабларнинг ( ва ажамларнинг) азизи.
199. صاحب الفرج Соҳибул фараж – ғам-андуҳларни кетгазувчи.
200. مفتاح Мифтоҳ – (барча яхшиликнинг) калити.
201. مفتاح الجنة Мифтоҳул жаннаҳ – жаннатнинг калити.

Тожиддинов Абдуссомад Абдулбосит ўғли

Сийрат ва ислом тарихи
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фидойи аждодларимиз жасорати – ҳамиша ибрат намунаси

28.08.2026   13241   6 min.
Фидойи аждодларимиз жасорати – ҳамиша ибрат намунаси

Мустақиллик байрами арафасида Ватан озодлиги йўлида курашган қаҳрамон аждодларимизни миннатдорлик билан ёд этамиз, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, уларнинг жасорати бугунги эркин ҳаётимиз ва миллий истиқлолимизнинг қадрини янада теран англатади.

28 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, уламолар, нуронийлар ва зиёлилар йиғилди.

Қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Ватан фидойилари ҳақига Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Элга ош тортилди.

Хиёбондаги рамзий қабр ёнида ҳам Қуръон тиловат қилинди. Шу ерда давлатимиз раҳбарининг уламолар ва зиёлилар билан тарихий хотирани асраш, қатағон қурбонлари номини тиклаш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари юзасидан мулоқоти бўлди.

– Шу кунларда эл-юртимиз билан биргаликда мустақиллигимизнинг 35 йиллигини катта хурсандчилик билан кутиб оляпмиз, – деди Шавкат Мирзиёев. – Ўттиз беш йилдан буён ҳеч кимга қарам бўлмасдан, мана шундай тинч ва тиниқ осмон остида эркин ва фаровон яшаяпмиз. Бу – катта бахт, бебаҳо бойлик. Шундай улуғ кунларда истиқлол ва озодлик йўлида ҳалок бўлган қаҳрамон аждодларимизни эслаш, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтириш – муқаддас бурчимиз.

Давлатимиз раҳбари фидойи аждодларимизнинг қаҳрамонлиги ҳеч қачон унутилмаслиги, уларнинг жасорати халқимиз учун ҳамиша маънавий куч манбаи бўлиб қолишини таъкидлади.

– Барча ислоҳотларимиз марказида турган “Инсон қадри учун!” деган эзгу ғоя жасур ота-боболаримизнинг руҳларини шод этиш, орзу-ниятларини рўёбга чиқариш бўйича ишларимизни янада кучайтиришни талаб этади. Бу азиз инсонлар хотираси қанча эъзозланса, бугунги тинч ҳаётимиз, миллий истиқлолимиз қадри шунча ошади, – деди Президент.

Кейинги йилларда қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш ва тарихий адолатни тиклаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шаҳидлар хотираси хиёбонидаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи тўлиқ реконструкция қилиниб, экспозицияси бойитилди, замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Рақамли тизимлар ва сунъий интеллект ёрдамида кўргазмаларнинг таъсирчанлиги оширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда ташкил этилган қатағон қурбонлари музейлари ҳам замон талаблари асосида жиҳозланди. Уларнинг фондлари дунёнинг турли нуқталаридан келтирилган ноёб ҳужжатлар ва фотосуратлар билан бойитилмоқда.

2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан қатағон қурбони бўлган 1 минг 200 дан зиёд юртдошимиз оқланди. Жорий йилда собиқ мустабид тузум даврида ноҳақ айбланиб, турли муддатларга қамалган ёки ўлимга ҳукм этилган яна 161 нафар ватандошимизнинг номи оқланди.

Сўнгги беш йилда жадид боболаримиз меросини ўрганишга бағишланган илмий-амалий анжуманлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Мустабид тузумда ноҳақ қурбон бўлган ватандошларимизнинг номлари аниқланиб, уларнинг фаолияти, илмий ва ижодий мероси ўрганилмоқда. Юзлаб, минглаб фидойи юртдошларимиз ҳақидаги маълумотлар китоблар, матбуот ва оммавий ахборот воситалари орқали халқимизга етказилмоқда.

Мулоқотда ўтган асрнинг 80-йилларида ҳам минглаб ватандошларимиз “пахта иши”, “ўзбек иши” деган сохта айбловлар билан сиёсий қатағонга учрагани қайд этилди. 1983-1990 йилларда 40 минг нафар ўзбекистонлик тергов қилиниб, 5 минг нафари жиноий жавобгарликка тортилган. Бугун бу борада ҳам тарихий адолат тикланмоқда. Бундай эзгу ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари дунёда қуролли можаролар ва сиёсий қарама-қаршиликлар кучайиб, улар бизга яқин минтақаларга ҳам кириб келаётгани ташвишли эканини таъкидлади. Бу юртимиздаги тинчликни қадрлаш, янада жипс ва ҳамжиҳат бўлиб яшашни талаб этади.

– Бизнинг йўлимиз – тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик йўли. Ўзбекистон ушбу йўлдан ҳеч қачон ортга қайтмайди, – деди Президент.

Бугун юртдошларимиз дунёнинг исталган мамлакатига эмин-эркин бориб келмоқда, Ўзбекистон барча давлатлар билан тенглик асосида ҳамкорлик қилмоқда. Бу мустамлакачилик занжирлари ва “пахта қуллиги”дан бутунлай озод бўлганимизнинг амалий ифодасидир.

Ҳаёт ва келажакни билим ҳамда маърифат асосида қуриш, узоқ-яқин мамлакатлар билан дўстона ҳамкорлик қилиш Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шарти экани таъкидланди. Буюк жадид боболаримиз бежиз миллатни уйғоқликка, билим ва маърифатга чақирмаган. Уларнинг кураш ва маърифат мактаби бугун ҳам ғоят долзарб аҳамиятга эга.

Шу боис, ёшларнинг сифатли таълим олиши, ватанпарвар инсонлар бўлиб вояга етишига катта эътибор қаратилмоқда. Сўнгги ўн йилда олийгоҳлар сони 77 тадан 205 тага етказилди, қабул квоталари мунтазам ошириб борилди. Жаҳондаги ТОП-100 таликка кирадиган олийгоҳларда 3 минг 500 дан зиёд фарзандимиз таълим олмоқда. Мактаб ва мактабгача таълим тизимларида ҳам муҳим ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

– Ёшларни миллий ғурур асосида тарбиялашга алоҳида аҳамият беришимиз керак. Миллий ғурур – инсоннинг қалбини, юрагини, бутун вужудини куч-ғайратга тўлдирадиган қудратли куч. Миллий ғурури бор одам ҳеч қачон енгилмайди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Пойтахтимизда Ислом цивилизацияси маркази барпо этилди, Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси бутунлай қайтадан бунёд қилинди, Марғилонда Бурҳониддин Марғиноний номидаги марказ ишга туширилди. Булар Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли – тинчлик, дўстлик ва бунёдкорлик, билим ҳамда маърифат йўли эканини тасдиқлайди.

Сўнгги ўн йилда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар туфайли 100 мингдан зиёд юртдошимиз ҳожилик мақомига эга бўлди. Давлатимиз раҳбари диний жамоатчилик жамиятда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларга тўғри тарбия бериш жараёнларида янада фаол иштирок этишига ишонч билдирди.

– Бугун мана шу табаррук масканда туриб, тинч-осойишта ҳаётимиз, эришаётган ютуқларимиз учун Яратганга беҳисоб шукроналар айтамиз. Мана шундай озод ва фаровон кунларни орзу қилиб, армон билан ўтган қаҳрамон ота-боболаримиз, жасур момоларимизнинг руҳлари шод бўлсин! Юртимиз тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик диёри сифатида янада гуллаб-яшнасин! Аллоҳ таолонинг ўзи Ватанимизни паноҳида асрасин! – деди Президент.

Уламолар қатағон қурбонлари ва Ватан озодлиги йўлида жон фидо этган аждодларимиз руҳига дуо қилиб, юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик, файзу барака барқарор бўлишини тиладилар. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари