Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Май, 2026   |   18 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:44
Қуёш
05:15
Пешин
12:25
Аср
17:19
Шом
19:29
Хуфтон
20:54
Bismillah
06 Май, 2026, 18 Зулқаъда, 1447

Бу яхши!

17.04.2017   9226   1 min.
Бу яхши!

Қадим замонда Африкада бир подшоҳ бўлиб, унинг дўсти бор экан. Дўстининг бир одати бор эканки, у нима иш содир бўлса, яхши бўлса ҳам, ёмон бўлса ҳам, "Бу яхши!" дер экан.

Подшоҳ овга чиққан пайтида дўстини ўзи билан олиб борар, у шоҳга милтиғини ўқлаб бериб турар экан. Бир куни милтиқни нотўғри ўқлагани сабабли подшоҳ ундан отганида бош бармоғи узилиб кетибди. Буни кўриб подшоҳнинг дўсти ҳар доимгидек "Бу яхши!" дебди. Оғриқдан ғазабланган подшоҳ: "Йўқ, бу яхши эмас", деб дўстини қамаб қўйишни буюрибди.

Орадан бир йил ўтиб, подшоҳ яна ов қилиб юрганида одамхўр қабила аъзолари уни ўғирлаб кетибди. Подшоҳни устунга боғлаб, ўтин ҳозирлай бошлашибди. Одамхўрлардан бири тасодифан подшоҳнинг битта бармоғи йўқлигини кўриб қолибди. Улар ирим қилиб ногиронларни ейишмас экан. Шу сабабли подшоҳни қўйиб юборишибди. Подшоҳ одамхўрлардан қутилишига сабаб бўлган воқеани эслаб, қилган ишидан уялиб, тезда зиндонга бориб, дўстини чиқариб олибди ва унга бўлган воқеани айтиб берибди. Дўсти унинг гапларини тинглаб "Бу яхши!" дебди. Подшоҳ ҳайрон бўлиб сўрабди: "Нега яхши бўлади, ахир мен сени бир йил зиндонда сақладим-ку?!" "Яхшилиги шундаки, агар мен зиндонда бўлмаганимда сиз билан овга борар ва одамхўрларга ем бўлар эдим".

Хулоса. Ҳар бир ишда бир яхшилик бўлади. Баъзида биз яхшилик деб ўйлаган нарсанинг кетидан ёмонлик келиши ва баъзан биз ёмонлик деб ўйлаган нарсанинг кетидан яхшилик келиши мумкин.

 

Акбаршоҳ Расулов тайёрлади

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

“Бизга мазҳаб керак эмас” деб даъво қилувчиларга раддия

05.05.2026   4560   1 min.
“Бизга мазҳаб керак эмас” деб даъво қилувчиларга раддия

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Интернет тармоқларида айрим кимсалар “Бизга мазҳаб керак эмас” деган даъволарни қилишмоқда.“Бизга мазҳаб керак эмас” деб даъво қилувчи кишиларнинг даъволари гўёки денгизда сафарга чиққан кишиларнинг “бизга кема керак эмас” деган даъволарига ўхшайди.

Ривоят қилишларича, Нажиб Фозил деган уламо кемада китоб ўқиб кетаётган экан. Кемадаги кишилардан бири у зотга яқинлашиб:
- Ҳазрат Аллоҳ бизга ақл берган, яна пайғамбарлар юборган ва саҳифалар ҳамда китоблар нозил қилган бўлса, шунда ҳам бирор уламога эргашимиз шарт-ми? Ақлимизни ишлатиб тўғри йўлни топиб кетар эдик-ку?! деди.
Шунда Нажиб Фозил китобдан бошини кўтариб:
-  Сузишни билансанми? – дедилар. У:
- Ҳа биламан – деб жавоб берди. Нажиб Фозил:
- Ўзинг сузишни билсанг, кемага нима учун чиқдинг, денгизда ўзинг сузиб кетавермайсанми? – дедилар.
Нажиб Фозилнинг бу саволига у нима деб жавоб беришини билмай қолди.

Бу қиссадан хулоса шуки, Ислом шариати улкан денгиз бўлса, “мазҳаб керак дейиш” эса, денгиз сафари учун кемага чиқишдир. “Шариат денгизида ўзим сузаман, мазҳаб керак эмас” дейиш эса, денгиз сафарига кемасиз чиқиш ва ўзини ҳалокатга қўйишдир.
 
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилиб, тўғри йўлидан адашишдан асрасин!

Жаҳолатга қарши маърифат