Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Май, 2026   |   17 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:45
Қуёш
05:16
Пешин
12:25
Аср
17:18
Шом
19:28
Хуфтон
20:52
Bismillah
05 Май, 2026, 17 Зулқаъда, 1447

Қуён ва тошбақа

08.02.2017   12165   1 min.
Қуён ва тошбақа

Бир куни қуён ўзининг чопқирлигини намоёиш қилиш учун тошбақага югуриш бўйича мусобақалашишни таклиф қилибди. Тошбақа рози бўлибди. Марра учун ўрмон четидаги бир дарахтни белгилашибди. Мусобақа бошланибди. Тошбақа шошилмай йўлга тушибди, уни кўрган қуён роса кулибди ва: "Мен бир оз мизғиб олсам ҳам бўлади, маррага бир пасда етиб оламан", деб дарахт тагига ёнбошлабди. Орадан бир қанча вақт ўтибди, қуён қаттиқ ухлаб қолибди. Бир пайт уйғониб қараса, тошбақа маррага етай деб қолибди. Бор кучини йиғиб югурибди, лекин кеч қолган экан. Тошбақа ундан олдин маррага етиб борибди. Қуён қилган ишидан афсусланиб, ҳайвонлар олдида роса уялибди.

Ҳар бир ишнинг ҳаракатини ўз вақтида қилган яхши. Фурсат ўтгач, қобилият ҳам фойда бермайди.   

 

Акбаршоҳ Расулов

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди

04.05.2026   4167   1 min.
Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди

Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизнинг илк гуруҳларини “Ҳаж – 2026” ишчи гуруҳи раҳбари - Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консули Сирожиддин Шамсуддинов, “Ҳаж” ва “Умра” бўйича атташе Шуҳрат Амоний ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали кутиб олинди. 

Шунингдек, ҳамюртларимиз муҳташам “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб, гуллар ила икром қилинди. Таъкидлаш жоизки, зиёратчиларимизни Мадина халқаро аэропортидан бошлаб маҳаллий мутасаддилар катта эҳтиром билан пешвоз чиққанлари зиёратчиларимизга юқори кайфият бағишлади. 


Айни дамда зиёратчиларимиз ихлосу имон билан ибодатларни адо этиш, хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар.

Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айласин, Равзаи шариф зиёратини барчамизга насиб этсин! 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди
Ўзбекистон янгиликлари