Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Май, 2026   |   21 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:39
Қуёш
05:11
Пешин
12:25
Аср
17:21
Шом
19:32
Хуфтон
20:58
Bismillah
09 Май, 2026, 21 Зулқаъда, 1447

Мақтанчоқ ўрдак

02.02.2017   9332   1 min.
Мақтанчоқ  ўрдак

Бир кўлда мақтанчоқ ўрдак яшар экан. Кунларнинг бирида у атрофдаги қурбақаларга мақтаниб шундай дебди: "Дунёда мендек жонивор йўқ. Чунки мен ҳам сувда сузаман, ҳам қуруқликда юраман, ҳам осмонда уча оламан". Буни эшитиб турган қари тошбақа унга: "Кўп мақтанаверма, ҳой ўрдак, сен сузишни билганинг билан балиқдек суза олмайсан. Югурганинг билан кийикдек югура олмайсан. Учганинг билан бургутдек уча олмайсан. Сен буларнинг ҳаммасини бир ўрдакдек қила оласан, холос", дебди.

Эй инсон, билгинки, ҳар бир одамнинг ўзига яраша қобилияти бўлади. Ақлли одам шу қобилиятни ривожлантириб, ундан ўзи ва бошқалар манфаат кўради. Ақлсиз эса умр бўйи бошқаларга тақлид қилиб, вақтини зое кетказади. 

Акбаршоҳ РАСУЛОВ

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Малака ошираётган имомлар учун махсус ўқувлар ташкил этилди

08.05.2026   6574   1 min.
Малака ошираётган имомлар учун махсус ўқувлар ташкил этилди

Бугун, 8 май куни Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида таҳсил олаётган бош имом ва имом-хатиблар учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида махсус ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлигида ўтказилган мазкур машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Марказнинг очилиш маросимида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратилгани билан ҳам эътиборлидир. Зеро, Давлатимиз Раҳбари ўз нутқида: "Бу даргоҳда ислом меросини чуқур ўрганиш, диний ходимлар ва имом-хатибларнинг малакасини ошириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ишларини ташкил этиш, ўйлайманки, мақсадга мувофиқдир", — дея таъкидлаган эди.

Ўқув жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ҳамда бошқа профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилди.

Машғулотлар давомида тингловчилар "Давлат ва дин муносабатлари", "Ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида ахлоқий меъёрлар", "Фиқҳ илмининг методологик асослари ва замонавий ёндашувлар" каби мавзулар асосида ўз билим ва малакаларини оширдилар.

Мазкур ўқувлар диний-маърифий соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг замонавий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, жамиятда маърифат ва бағрикенглик муҳитини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Малака ошираётган имомлар учун махсус ўқувлар ташкил этилди Малака ошираётган имомлар учун махсус ўқувлар ташкил этилди Малака ошираётган имомлар учун махсус ўқувлар ташкил этилди Малака ошираётган имомлар учун махсус ўқувлар ташкил этилди Малака ошираётган имомлар учун махсус ўқувлар ташкил этилди Малака ошираётган имомлар учун махсус ўқувлар ташкил этилди
Ўзбекистон янгиликлари