Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Июн, 2025   |   25 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:50
Пешин
12:30
Аср
17:40
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
21 Июн, 2025, 25 Зулҳижжа, 1446

Мавлуди шариф

14.12.2016   10888   1 min.
Мавлуди шариф

Шу  йил 12 декабрь куни Урганч шаҳар “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юртида Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туғилган ой, Мавлуди шариф муносабати билан “Биз учун Расулуллоҳ (с.а.в.)да буюк ўрнак бор” мавзуидаги тадбир ўтказилди. Тадбир билим юрти мудири Д.Абдуқодиров бошчилигида ташкил қилиниб, унда ЎМИ Хоразм вилоят вакили Х.Абдуллаев, Тошкент ислом институти мударрислари Соатмурот Примов, Абдурасул Тошполатовлар иштирок этишди.

Тадбирни билим юрти мударриси Д.Эсонов олиб борди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Тадбирни билим юрти мудири Д.Абдуқодиров очиб бериб, “Расулуллоҳ  (с.а.в.) ҳаётларини ўрганиш ва унинг аҳамияти” мавзуида гапириб ўтди. Тадбир давомида талабалари орасида Ҳадис айтиш бўйича, Расулуллоҳ  (с.а.в.) ҳаётларидаги муҳим воқеа ҳодисаларни ҳамда саҳобалар исмларини санаб бериш каби беллашувлар ташкил қилинди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари орасида ҳам сийрат бўйича викторина саволлари ўйналди.

Беллашувлардан сўнг, талабалар томонидан Имом Барзанжий (р.а.) қаламига мансуб “Мавлуд” асари ўқилиб, дуолар қилинди. Шу билан бирга тадбир давомида Х.Абдуллаев, С.Примов, А.Тошполатовлар Мавлуди шариф ва унинг аҳамияти, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг биз учун гўзал ўрнак эканлари тўғрисида маърузалар қилишди.

Тадбир сўнггида беллашувда ғолиб бўлган ҳамда тадбирда фаол қатнашган талабаларга эсдалик совғалари берилди.

 

Олимжон АДИЛОВ,

билим юрти мудири ўринбосари

Янгиликлар
Бошқа мақолалар

Ким ушбу дуони ўқиса, олим бўлади

13.06.2025   14652   1 min.
Ким ушбу дуони ўқиса, олим бўлади

Шайх Абу Али Термизий ривоят қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ушбу дуони ҳар бир намоз ортидан ўқиса, албатта олим бўлади", дедилар. Дуо қуйидагичадир:

“Робби зидний ъилман ва вассиъ лий ризқан. Ва барик лий фийма розақтаний. Важъалний маҳбуубан фий қулууби ъибадика ва ъазизан фий ъуйуниҳим. Важъалний важийҳан фид дуня вал ахироти ва минал муқорробийн. Йа касийрон навваал, йа ҳасанал фиъаал, йа қоиман билаа заваал! Йа мубдиъан билаа мисаал! Лакал ҳамду ва лакал миннату ва лакаш шарафу ъалаа кулли ҳаал!”. 

Буни у зот шайх Иброҳим Замзамийнинг хати билан “Ан нафасул ямааний”да зикр қилганлар