Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Июл, 2025   |   30 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:35
Қуёш
05:12
Пешин
12:35
Аср
17:36
Шом
19:51
Хуфтон
21:20
Bismillah
25 Июл, 2025, 30 Муҳаррам, 1447

“Ўзбек халқи тинч ва бахтиёр яшамоқда”

07.12.2016   651   1 min.
“Ўзбек халқи тинч ва бахтиёр яшамоқда”

2016 йил 6 декабрь куни Афғонистон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маслаҳатчиси Абдул Аҳад Холиқёр Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрди.

Учрашувда жаноб А.Холиқёр афғон ва ўзбек халқлари азал-азалдан дўсту қадрдон экани ва урф-одатлари, кийиниши, одоб-ахлоқи, сўзлашуви бир-бирига ўхшаб кетишини қайд этди. Меҳмон сўзида давом этиб: – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан олиб борилган оқилона сиёсат туфайли ўзбек халқи тинч ва бахтиёр яшамоқда. Дунёдаги кўп халқлар бундай осойишта муҳитни орзу қилишади, дея ўз фикрларини изҳор қилди.

Мулоқот давомида Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари сўз олиб, меҳмонни диний идорага ташрифи билан самимий қутлаб, ҳақиқатдан ҳам ўзбек ва афғон халқлари қадим-қадимдан ўзаро аҳилликда, қардошликда яшаб келаётганлари ва улуғ аждодларни ҳар икки халқ доим эҳтиром қилиб келганини таъкидлади. Шайх ҳазратлари меҳмонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти ҳақида маълумот берди.

Суҳбат давомида томонлар бугунги кунда бузғунчи кучлар Ислом динини ниқоб қилиб олиб, турли зўравонлик ва қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошираётганини афсус билан қайд этишди. Шунингдек, Ислом дини ҳар қандай ёвузликни қоралашини таъкидлашди.  
Ташриф якунида меҳмонга эсдалик совғалари топширилди.

 Мақсуд Каримов,

Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси

Фотолавҳалар
Бошқа мақолалар

Жума куни салавотни кўпайтиринг!

06.12.2024   24014   1 min.
Жума куни салавотни кўпайтиринг!

Муҳаддис Аҳмад Шерозий раҳимаҳуллоҳ вафот қилгач, бир киши унинг ўғлининг олдига келиб деди:

- Тушимда отангни кўрдим. Шероздаги масжид меҳробида турибди. Эгнида чиройли кийимлар, бошида турли қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож бор эди. Мен ундан сўрадим:
- Аллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?

Отанг деди:

- Мени Аллоҳ мағфират этди, икром қилиб жаннатига киритди!
- Нима сабабдан?
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтганим сабабидан!

Жума куни салавотни кўпайтиринг!

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.