Юртимизга Рабиъул аввал ойи ҳам кириб келди. Ушбу ойда Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг сийратларини ўрганиш, хайрли тадбирлар амалга ошириш анъанага айланган. Худди шундай тадбирлардан бири бугун, Рабиъул аввалнинг 3 куни, 02 декабрь санасида пойтахтимизнинг "Ҳазрати Имом" жоме масжидида мавлиди шариф тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳамда бошқа уламолар қатнашишди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавотлар айтиб, мавлид сўнгида халқимиз фаровонлиги, юртимиз равнақини сўраб кўплаб дуолар қилинди. Қуйида тадбирдан олинган фотолавҳаларни кўришингиз мумкин:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни эрталабки намоздан олдин:
أَسْتَغْفِرُاللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
"Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар (Ибн Сунний ривоятлари).
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан.