Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Август, 2026   |   2 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:04
Қуёш
05:32
Пешин
12:28
Аср
17:20
Шом
19:27
Хуфтон
20:52
Bismillah
15 Август, 2026, 2 Рабиъул аввал, 1448

02.12.2016 й. Асосий қонун-ҳуқуқларимиз мезони

26.11.2016   6631   7 min.
02.12.2016 й. Асосий қонун-ҳуқуқларимиз мезони

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат!  Мустақиллик  туфайли халқимиз кўп нарсага эришди. Буни кўрмаслик, ҳис этмаслик, қадрига етмаслик мумкин эмас. Истиқлол йилларида  юртимизда барча соҳалар қатори Ислом дини равнақи учун ҳам кенг имкониятлар очилди. Барча исломий қадриятлар – масжид ва мадрасаларнинг бинолари, нодир тарихий манбалар, осори атиқалар мусулмонларга қайтариб берилди. Уларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари, диний адабиётлар ва оммавий ахборот воситаларидан баҳраманд бўлишлари, Рамазон ва Қурбон ҳайитларини байрам қилиб кенг нишонлашлари, ҳаж ва умра зиёратларини амалга оширишлари учун қулай шароитлар яратилди.

Албатта, бу каби ўзгариш ва янгиланишлар замирида Конституциямиз муҳим ўрин эгаллайди. Шу кунларда юртимизда  Асосий Қонунимиз қабул қилинганининг 24  йиллиги кенг нишонланмоқда. Дарҳақиқат, бахт-саодатимиз гарови бўлган  Конституциямиз 1992 йил, 8-декабрда қабул қилинган.

Қомусимиз ҳақида сўз кетганида, унда халқимизга хос урф-одат, имон-эътиқод, инсоф ва диёнат, ор-номус, меҳр-оқибат каби самимий инсоний фазилатлар ўз аксини топганининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Диёримизнинг барча ҳудудларида яшовчи фуқаролар, хусусан, мўмин-мусулмонлар ҳам ушбу Қомусда белгилаб қўйилган барча ҳақ-ҳуқуқлар ва эркинликлардан кенг маънода фойдаланмоқдалар.

Муҳтарам жамоат! Динимизда инсон, унинг шаъни, ҳаёт тарзи алоҳида улуғланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Бақара сурасида шундай марҳамат қилади:

(لاَ إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ قَدْ تَبَيَّنَ الرُّشْدُ مِنَ الْغَيِّ فَمَنْ يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ وَيُؤْمِنْ بِاللَّهِ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَى لاَ انْفِصَامَ لَهَا وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ (سورة البقرة/256

яъни: "Динда зўрлаш йўқ, зеро, тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди. Бас, ким шайтонни (ёхуд бутларни) инкор этиб, Аллоҳга имон келтирса, демак, у бузилмас, ишончли ҳалқани тутибди. Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир" (Бақара сураси, 256-оят).

 

Аллоҳ таоло  инсон наслини шарафлади, унга беҳисоб неъматлар, яхшиликлар ато этди, бошқа мавжудотларга бермаган фазилатларни айнан одамга хослади. Қуръони каримнинг Исро сурасида:

(وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آَدَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقْنَا تَفْضِيلًا  (سورة ﺍﻹﺳﺮﺍﺀ/70

яъни: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик”.

Худди шунингдек, бу ҳолат Қонунимизда ҳам ўз аксини топган. Унда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари билан бир қаторда Виждон эркинлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, кишиларнинг бир динга эътиқод қилиши ёки қилмаслиги, диний  эътиқоди учун таъқиб қилинмаслиги, барча дин вакиллари тенг ҳуқуқлилиги кафолатланган. Масалан, Конституциянинг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбурий сингдиришга йўл қўйилмайди”, деб белгилаб қўйилган.

Ислом таълимотига кўра инсоннинг ўз хоҳиши билан эътиқод қиладиган илоҳий кўрсатмалар, амаллар мажмуидир. Ислом дини бирор инсонни динга зўрлаб киритишга, ўз эътиқодини бошқаларнинг хоҳиш-иродасига қарши ўлароқ тиқиштиришга йўл қўймайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

( وَلَوْ شَاءَ رَبُّكَ لَآَمَنَ مَنْ فِي الْأَرْضِ كُلُّهُمْ جَمِيعًا أَفَأَنْتَ تُكْرِهُ النَّاسَ حَتَّى يَكُونُوا مُؤْمِنِينَ (سورة يونس/99

яъни: Агар Раббингиз хоҳласа эди, Ер (юзи)даги барча кишилар ёппасига имон келтирган бўлур эдилар. Бас, Сиз одамларни мўмин бўлишларига мажбур қиласизми.?!

Албатта, бу каби моддалар сизу бизнинг озод ва обод Ватанда эмин-эркин ибодат қилишимизга хизмат қилса, Қомусимизнинг бошқа моддалари ижтимоий ҳаётдаги ҳар бир фаолият учун асос бўлиб хизмат қилади.

Қонунимизда белгилаб қўйилганидек, давлат барча фуқароларга меҳнат қилиш, илм олиш, ўзлари хоҳлаган касб-ҳунур эгаллаш, билим савиясини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш кафолатини ҳам олган.

Бугун, ниманики ўз олдимизга мақсад қилиб қўймайлик, қандай буюк ишларни амалга оширишга интилмайлик, барча олийжаноб ҳаракатларимизнинг негизида, барча эзгу ниятларимизнинг замирида фарзандларимизни ҳам жисмонан, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахт-саодати, фаровон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси мужассам. Чиндан ҳам, Асосий Қонунимиз ана шу улуғвор мақсад ва интилишларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосидир.

Муҳтарам намозхонлар! Қонунимизнинг яна бир жиҳати унинг бағрикенглик тамойилларини ўзида тўла акс эттирганлигидир. Маълумки, Мамлакатимиз тарихан кўп миллатли ўлка бўлганлиги туфайли бу заминда турли-туман дин вакилларининг эмин-эркин яшашлари учун барча шароитлар яратилган. Юртимизда бошқа ташкилотлар қатори диний жамоалар ҳам жамият тараққиётида тоборо фаол иштирок этиб, халқимизнинг маънавияти ва қадриятини тиклаш, ўзлигимизни англаш, энг асосийси, мустақиллигимизнинг мустаҳкам ва боқий бўлишига ҳиссаларини қўшмоқдалар. Юртимиз мусулмонлари бошқа динларнинг вакиллари билан биргаликда ягона мақсад – Ватанимиз Ўзбекистоннинг янада гуллаб-яшнаши йўлида ҳаракат қилмоқдалар.

Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларида мусулмонларни ўз диндош биродарларига ва барча инсон зотига яхшилик, меҳр-мурувват қилишга чорлаш билан бир қаторда ўзаро тинчлик ва тотувликда бўлган бошқа дин соҳибларига ҳам яхшилик ва меҳр-шафқатда бўлишларини истаган ҳолда бундай дейди:

( لَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ لَمْ يُقَاتِلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَلَمْ يُخْرِجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ أَنْ تَبَرُّوهُمْ وَتُقْسِطُوا إِلَيْهِمْ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ (سورة الممتحنة/8

яъни: Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севар(Мумтаҳана сураси 8-оят).

   Азиз биродарлар! Барчамизга яхши маълумки, 2016 йил 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кунидир. Асосий қомусимиз барчамизни жамиятимиз, давлатимиз юртбошчиси бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президентига овоз бериш имкониятини берган.

 Мана шу имкониятдан фойдаланиб, биринчи Президентимиз бошлаган ишларни охирига етказадиган, эл-юрт тинчлигини ва халқ фаравонлигини янада яхшилаш йўлида хизмат қиладиган муносиб номзодга овоз берайлик.

Жорий йилнинг 4 декабарь якшанба  куни бўладиган сайловга фаол иштирок  этайлик!

Муҳтарам жамоат! Яратганнинг Ўзидан азиз Ватанимиз ва унинг меҳнатсевар, илмли ва ихлосли халқини тинчлик, омонликда бўлишини сўраб дуолар қиламиз.

Яратган Парвардигор барчаларимизни Ўзининг рушду ҳидоятида собитқадам қилган ҳолда, розилигига эришган бандаларидан бўлишимизни насиб айласин! Омин.

Жума мавъизалари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Муқаддас масканга муносабат қандай бўлиши керак?

14.08.2026   7578   2 min.
Муқаддас масканга муносабат қандай бўлиши керак?

Имом Бухорий мажмуаси нафақат Озбекистон, балки бутун ислом олами учун улугва муқаддас қадамжолардан бири ҳисобланади.

Ҳазрат Имом Бухорийдек буюк муҳаддис номи билан бог‘лиқ ушбу мажмуа бугун юртимизнинг энг йирик ма’навий ва маданий марказларидан бирига айланган. Ҳар куни минглаб зиёратчилар бу ерга келиб, аждодлар мероси, ма’рифат ва муқаддас тарих билан юзлашмоқда.

Мажмуа нафақат зиёратгоҳ, балки халқимизнинг бой ма’навий мероси, миллий ме’морчилиги ва ислом цивилизациясидаги о‘рнини намоён этувчи ноёб маданий об’ектдир. Уни барпо этиш учун катта меҳнат, юксак маҳорат ва қимматбаҳо қурилиш материаллари сарф этилган. Шу боис бу қутлуг‘ масканни асраб-авайлаш ҳар биримиз учун муҳим вазифадир.

Яқинда Маданий мерос агентлиги томонидан айрим зиёратчиларнинг мажмуа ҳудудида бепарво муносабатда бо‘лаётгани ҳақида ма’лумот берилди. Айрим ҳолатларда устунлар, айвонлар ва музей экспонатларига эҳтиётсиз муносабатда бо‘лиш, чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаш каби ҳолатлар кузатилмоқда. Бу эса нафақат зиёратгоҳ ко‘ркига, балки унинг ма’навий муҳитига ҳам салбий та’сир ко‘рсатади.

Бу ҳолат барчамизни сергакликка чақириши керак. Зеро, муқаддас қадамжога келган инсон аввало о‘зини муносиб тутиши, тозалик ва тартиб-қоидаларга амал қилиши лозим. Чунки зиёратгоҳ — оддий сайргоҳ эмас. Бу ерда асрлар нафаси, буюк аждодлар руҳи ва ма’рифат зиёси мужассам.

Тозалик эса инсон маданиятининг энг муҳим ко‘рсаткичларидан бири. Ислом та’лимотида ҳам покликка алоҳида аҳамият берилган. Пайг‘амбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом “Тозалик — иймоннинг ярмидир”, дея та’кидлаганлар. Демак, зиёратгоҳ ҳудудида озодаликни сақлаш нафақат фуқаролик бурч, балки ма’навий мас’улият ҳамдир.

Айниқса, чет эллик меҳмонлар О‘збекистон ҳақидаги илк таассуротни айнан шундай муқаддас масканлар орқали олади. Агар зиёратгоҳ озода, тартибли ва файзли бо‘лса, бу халқимизнинг юксак маданияти ва ма’навиятини намоён этади. Аксинча, бепарволик ва тартибсизлик мамлакатимиз нуфузига салбий та’сир ко‘рсатиши мумкин.

Ёш авлодни зиёратгоҳ маданияти руҳида тарбиялаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Болалар катталардан ибрат олади. Агар ота-она муқаддас жойда тартибга амал қилса, эҳтиёткор бо‘лса, фарзанд ҳам шу руҳда тарбия топади. Шу боис ҳар бир инсон о‘з ҳаракати билан бошқаларга намуна бо‘лиши керак.

Имом Бухорий мажмуаси — миллатимиз г‘урури ва ма’навий бойлиги. Уни асраш, тозалигини сақлаш ва эҳтиром билан муносабатда бо‘лиш ҳар бир инсоннинг виждоний бурчидир. Зиёратгоҳларга бо‘лган муносабатимиз орқали биз о‘з маданиятимиз, ма’навиятимиз ва аждодлар меросига бо‘лган ҳурматимизни намоён этамиз.

Аслиддин Мустафоев, мажмуа ахборот хизмати раҳбари.

О‘збекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари