Минода Тарвия кунининг пешин, аср, шом, хуфтон ҳамда Арафа кунининг бомдод намозлари ўқилади. Уерда дуолар қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в) шундай қилганлар.арафа куни бомдоддан сўнг Арофатга жўнайди.
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.
Маъноси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.