Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов ва Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Марғилон шаҳрида аҳоли орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида учрашув ўтказилди.
Зайниддин домла диний-маърифий соҳадаги янгиликлардан бохабар этиш баробарида Ҳақ таоло берган неъматлар шукрини адо этиш, буюк аждодларимизга муносиб бўлиш, илм-маърифат ва касб-ҳунар ўрганишга ҳарис бўлиш сингари мавзуларда мавъиза қилиб берди. Шунингдек, суҳбатда динимизни ишончли устоз ва саҳиҳ манбалардан ўрганиш, ҳар ишда мўътадил бўлиш лозимлиги борасида сўзлаб, гуноҳ иш ва жаҳолатдан сақланиш, хайрли амалларда бардавом бўлишга чақирди.
Иштирокчилар якунда уламоларга ўз миннатдорликларини изҳор этдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан имом-хатиблар ва имом ноиблари учун қироат дарслари йўлга қўйилган эди.
Шу муносабат билан жорий йил 15 декабрь куни Фарғона, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида қироат дарсларининг илк машғулотлари бўлиб ўтди.
"Қуръон ва тажвидни ўргатиш" ва Масжидлар билан ишлаш бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу дарсларда Абдуллоҳ қори Ҳайдаров Жиззах вилоятида, Абдусамад қори Мамасолиев Қашқадарё вилоятида ва Абдулбосит қори Эшқобилов Фарғона вилоятида амалий машғулотларни олиб бормоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати