frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Диний идора делегацияси Мисрдаги анжуманда иштирок этди

31.07.2024   10524   1 min.
Диний идора делегацияси Мисрдаги анжуманда иштирок этди

Шу йилнинг 29-30 июль кунлари Қоҳира шаҳрида “Шиддат билан ривожланиб бораётган дунёда фатво ва юксак ахлоқни шакллантириш” мавзуcидаги халқаро анжуман бўлиб ўтди. Унда 100 дан ортиқ давлатдан келган юқори мартабали давлат ва жамоат арбоблари, етук уламолар, диний етакчилар ва фатво идоралари вакиллари иштирок этди.

Мазкур нуфузли тадбирда Миср муфтийси Шавқий Иброҳим Аллом таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков қатнашди. 

Халқаро анжуманда дин уламолари томонидан чиқарилган фатволар кишилар ва жамиятларни тўғри йўлга йўналтириш ва юксак ахлоқни шакллантиришда муҳим ўрин тутиши, шиддат билан ривожланувчи дунёда ва технологиялар тараққий этиб бораётган даврда фатволар янги чақириқларга мослашиши ҳамда диннинг асосий тамойилларига асосланган бўлишига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу анжуманда турли мамлакатлардан келган олим ва соҳа мутахассислари мавзу юзасидан ўз маърузалари билан қатнашиш баробарида ўзаро фикр-мулоҳаза алмашдилар. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Диний идора делегацияси Мисрдаги анжуманда иштирок этди Диний идора делегацияси Мисрдаги анжуманда иштирок этди Диний идора делегацияси Мисрдаги анжуманда иштирок этди Диний идора делегацияси Мисрдаги анжуманда иштирок этди Диний идора делегацияси Мисрдаги анжуманда иштирок этди Диний идора делегацияси Мисрдаги анжуманда иштирок этди
Бошқа мақолалар

От изини той босар

14.08.2026   12009   1 min.
От изини той босар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўғил ҳар ойлик маошини онасига топширар, унинг юзидаги табассумни кўриб, ўзини дунёдаги энг бой инсон деб ҳисобларди.
Йиллар ўтиб, онаси оламдан ўтди. Навбатдаги маошини олган ўғил бир зум не қиларини билмай қолди-ю, бир қарорга келди: «Пулларни онамнинг номидан эҳсон қиламан».


Шу кундан эътиборан, у ҳар ой масжидларга сув куллерлари ўрнатишни одат қилди. Намозхонлар сув ичиб, онасининг ҳақига дуо қилишларидан қалби таскин топарди.


Кунлардан бир кун маҳалла масжидида янги куллер ўрнатилганини кўриб, «Аттанг, бу сафар кечикдим-а», деб ўкинди. Шунда ёнига имом келиб:


– Хайрли ҳадя учун раҳмат, – деди.

– Узр, адашдингиз, шекилли. Буни мен олиб келмадим...

– Йўқ, адашмадим. Буни сизнинг номингиздан ўғлингиз келтирди.

Орқасига ўгирилган ота жилмайиб турган ўғлига кўзи тушди.

– Болам, бунга пулни қаердан олдинг? – ҳаяжондан кўзлари ёшланди отанинг.

– Ота, анчадан бери менга берадиган пулларингизни йиғиб юргандим. Сиз бувижоним учун хайрли иш қилаётганингизни кўриб, мен ҳам сиз учун шундай қилишни истадим.


Отанинг кўзларидан қувонч ёшлари сизиб чиқди. У ўғлига насиҳат қилмаган, шунчаки ўз амали билан намуна бўлганди.


Ҳа, фарзандлар эшитган гапларини унутиши мумкин, аммо кўрган амалларини ҳеч қачон унутмайди. Бугун ота-онамизга қилган яхшилигимиз эртага фарзандларимиздан албатта қайтади.


Акбаршоҳ РАСУЛОВ