Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Июл, 2025   |   8 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:10
Қуёш
04:55
Пешин
12:32
Аср
17:42
Шом
20:04
Хуфтон
21:40
Bismillah
03 Июл, 2025, 8 Муҳаррам, 1447

Диний идора делегацияси Саудиядаги IX халқаро анжуманда қатнашмоқда  

05.08.2024   5832   1 min.
Диний идора делегацияси Саудиядаги IX халқаро анжуманда қатнашмоқда  

    Шу йил 4 август куни Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида дунёнинг 60 та давлати вакиллари иштирокида Ислом олами давлатларининг Ислом ишлари ва вақфлари вазирларининг “Мўътадиллик тамойилларини тарғиб қилиш ва қадриятларни мустаҳкамлашда Ислом ишлари ва вақфларининг ўрни” мавзусидаги IX халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Мазкур конференцияда Ўзбекистон делегацияси сифатида  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Исохон домла Абдуллаев иштирок этмоқда.

    Ислом ишлари ва вақфлар вазирларининг жорий IX халқаро конференцияси Саудия Aрабистони Ислом ишлари, даъват ва ҳидоят вазирлиги томонидан ташкил этилмоқда.

    Анжуманнинг кўплаб сессиялари мавзулари умуминсоний қадриятлар ва биргаликда яшаш қадриятлари, ислом ва мусулмонларга нисбатан нафратнинг намоён бўлиши муаммоси, экстремизм, радикализм ва терроризм кўринишларига қарши курашга оид  фатволар бериш ва мусулмон уламолари малакасини оширишдан иборат.    

    Барча мунозараларнинг марказий мавзуси диний нутқни замон талабларига мос равишда янгилаш, жумладан, фатво бериш жараёнида замонавий ахборот воситалари ва маданий глобаллашув шароитида исломий ўзликни англашдан иборат. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Диний идора делегацияси Саудиядаги IX халқаро анжуманда қатнашмоқда  
Бошқа мақолалар

Қиблани адаштириб ўқилган намоз

02.07.2025   4805   1 min.
Қиблани адаштириб ўқилган намоз

Савол: Мен бегона жойда меҳмонхонага жойлашдим. Шошилиб, эътиборсизлик билан намозни қиблага тескари тарафга қараб ўқиб қўйибман. Ўқиб бўлганимдан кейин тушундим, шу намозимни ҳукми қандай бўлади?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу ҳолатда, сиз намозингизни қайтадан ўқишингиз лозим бўлади. Чунки қибла қайси тарафдалигини билмаган одам, шу ерлик қиблани биладиган (мусулмон, ақли расо, ошкор гуноҳлардан тийилган) кишидан сўраб, намоз ўқиши лозим. Агар шу ҳолатда қиблани биладиган киши топилмаса, кечаси одамларнинг эшигини тақиллатиб юрмайди. Балки бор имкониятини ишга солиб, қиблани топишга ҳаракат қилади. Қалби билан бир томонни қибла, деб қасд қилиб намозини ўқийди. Гарчи қиблани тўғри тополмаган бўлса ҳам, унинг намози дуруст бўлади. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази