Мингбулоқ туманининг марказий масжидида туманда фаолият юритаётган отинойилар учун навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди. Унда вилоят бош имом-хатиби ушбу ўқув-семинар иши билан яқиндан танишиб, ўзини кўрсатмаларини берди.
Ўқув-семинарда отинойиларнинг функционал вазифаларини, илмий салоҳиятларини ошириш, ислом таълимотида никоҳ муносабатлари, ўзаро тенглик ва мажбурият, оила муқаддаслиги, жамият ва оилада аёлларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, эр-хотин, қайнона-келин муносабатлари каби қадриятларимизни асраш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан эканини айтиб ўтилди.
Ушбу ўқув-семинар мунтазам олиб борилишини яна бир бор таъкидланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида “Қуръон тинчликка буюради” шиори остида “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди.
Беллашувдан кўзланган асосий мақсад — диний соҳа ходимларининг илмий-маърифий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, улар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни янада оширишдан иборат.
Мусобақада шаҳар ва туманлардан жамланган жамоалар Қуръони карим, ҳадиси шарифлар, ислом тарихи, миллий қадриятлар ва мамлакатимиз қонунчилигига оид саволлар бўйича ўз билим ва тезкор фикрлаш қобилиятларини намоён этдилар.
Якуний натижаларга кўра:
1-ўрин — “Тафаккур” жамоаси
2-ўрин — “Иттифоқ” жамоаси
3-ўрин — “Ҳикмат” жамоаси
Ғолиблар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллигининг махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Сирдарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати