Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Август, 2026   |   6 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:09
Қуёш
05:36
Пешин
12:27
Аср
17:16
Шом
19:21
Хуфтон
20:43
Bismillah
19 Август, 2026, 6 Рабиъул аввал, 1448

Улуғ байрам арафасида отинойилар маърифий тадбир ўтказди 

22.08.2024   16591   1 min.
Улуғ байрам арафасида отинойилар маърифий тадбир ўтказди 

Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар иштирокида “Миллийлигим акс этган ўзлигим” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Анжуманда отинойилар “Мустақиллик улуғ туҳфа”,  "Ўзлигимиз акс этган либос", “Аждодлар мероси” каби мавзуларда чиқишлар қилишди.

Маънавий-маърифий тадбирда Бухоро вилоят ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок  этди. 

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати 

Улуғ байрам арафасида отинойилар маърифий тадбир ўтказди  Улуғ байрам арафасида отинойилар маърифий тадбир ўтказди  Улуғ байрам арафасида отинойилар маърифий тадбир ўтказди 
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди

17.08.2026   15558   1 min.
Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида “Қуръон тинчликка буюради” шиори остида Қуръон мусобақаси ўтказилди.

Очилиш маросимида Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов сўзга чиқиб, мазкур маърифий тадбирнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб, иштирокчиларга муваффақият тилади.

Мусобақани ўтказишдан кўзланган мақсад диний соҳа ходимларининг Қуръони карим бўйича билим ва маҳоратини янада ошириш, улар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришдир.

Беллашувда вилоятнинг туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган 10 нафар имом-хатиб ва имом-ноиб иштирок этиб, Қуръони каримни ўқиш ва ёддан билиш борасидаги билим ва маҳоратини намойиш этишди.

Биринчи ўринга Пешку тумани “Чиқирчи” жоме масжиди имом-ноиби Афзал Шавкатов сазовор бўлди. Иккинчи ўрин Бухоро шаҳридаги “Волиди Абдулазизхон” жоме масжиди имом-ноиби Абдувоҳид Акрамовга, учинчи ўрин Жондор тумани “Работўғлон” жоме масжиди имом-хатиби Шуҳрат Шеровга насиб этди.

Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди
Янгиликлар