Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар иштирокида “Миллийлигим акс этган ўзлигим” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Анжуманда отинойилар “Мустақиллик улуғ туҳфа”, "Ўзлигимиз акс этган либос", “Аждодлар мероси” каби мавзуларда чиқишлар қилишди.
Маънавий-маърифий тадбирда Бухоро вилоят ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Фарғона вилоятида «Вақф» хайрия жамоат фондининг вилоят филиали томонидан икки юзга яқин эҳтиёжманд оилалар учун хайрия тадбирлари ташкил этилди. Бу жараёнда кам таъминланган оилаларга кўмир, иссиқ кийим-кечак, пойабзал, электр иситгичлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй-рўзғор учун маиший техникалар тақдим этилди. Шунингдек, ҳомийларимиз томонидан боқувчиси йўқ оилаларда вояга етаётган болажонларга тўкин дастурхон ёзилиб, кабобхўрлик ташкил этилди.
Қиш мавсумида янги полиз маҳсулотлари ва сархил мевалар, иссиқ кийимлар, айниқса совуқ кунларда асқатадиган кўмир билан эҳтиёжманд оилаларга илиқлик улашган, уларни хурсанд қилган барча ҳомийлардан, саховатпеша фуқароларимиздан Аллоҳ рози бўлсин.
Хайрия тадбирларининг юқори ташкилотчилик ва меҳр-мурувват билан ўтказилишига ўз ҳиссасини қўшган барча иштирокчилар, кўнгиллиларни Ўзи улкан ажр-савоблар билан мукофотласин!
Vaqf.uz