Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Август, 2025   |   15 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:56
Қуёш
05:26
Пешин
12:34
Аср
17:26
Шом
19:34
Хуфтон
20:57
Bismillah
09 Август, 2025, 15 Сафар, 1447
Янгиликлар

Диний-маърифий суҳбат йиғилганларда катта таассурот қолдирди

22.08.2024   11266   1 min.
Диний-маърифий суҳбат йиғилганларда катта таассурот қолдирди

Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Диний идора мутасаддилари ҳамда етук уламоларимиз иштирокида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида турли давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. 

Ана шундай диний-маърифий суҳбат пойтахтимизнинг Олмазор тумани “Жозиба” тўйхонасида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов туман аҳолиси вакиллари, ёшлар ва хотин-қизларга бугунги кунимиз учун долзарб бўлиб турган бир қатор мавзуларда мавъиза қилиб берди.   

Учрашувда Зайниддин домла йиғилганларга ибодатда кўр-кўрона тақлиднинг салбий жиҳатлари, ёшларни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни илм олишга қизиқтириш муҳимлиги ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, фарзандларни ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, уларни қадриятларимизга  мос равишда соғлом эътиқодда тарбиялашда ота-оналарнинг ўрни хусусида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Диний-маърифий суҳбат йиғилганларда катта таассурот қолдирди Диний-маърифий суҳбат йиғилганларда катта таассурот қолдирди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Жума куни «Oли Имрон» сурасини ўқиш

24.01.2025   10648   1 min.
Жума куни «Oли Имрон» сурасини ўқиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Оли Имрон номли сурани ўқиса, Аллоҳ ва Унинг фаришталари қуёш ботгунча унга салавот айтиб турадилар», – дедилар (Табароний ривоят қилган).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни бомдод намозида «Алиф лам мим. Танзилу…»ни – Сажда(сураси)ни – ва «Ҳал ата ъалал-инсани»ни қироат қилар эдилар» (Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).

Ибн Абу Сайф Яманий «Ал-ламъа фи рағоиби явмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради:

«Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Такосурни ўқийди, иккинчисида Вал асрни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди». Сўнг охирида ўқиладиган қўшимча дуони ҳам келтирган.

«Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан