Наманган вилоятида Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан шу йил муборак ҳаж сафарига борган ҳожилар иштирокида "Янги Ўзбекистон фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз!" шиори остида тарғибот усуллари бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Ҳотамов, Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари ҳамда ҳожи ота ва оналар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан мутасаддилар сўнги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар ҳақида сўз юритиб, ҳожиларимиз сони йил сайин ортиб бораётгани эътироф этилди. Бу йил Давлатимиз раҳбари ҳожилар ҳолидан хабар олиб, улар юртга қайтганларидан сўнг маънавият тарғиботчиси бўлиб, барчага ибрат бўлишларига умид билдиргани алоҳида қайд этилди.
Семинарда мазкур эзгу ташаббус доирасида бугунги кунда “Янги Ўзбекистон фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” шиори остида имом-хатиблар ва ҳожилар томонидан ташкил этилаётган маънавият тарғибот тадирлари ҳақида сўз юритилди. Вилоятда шу кунга қадар амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Шунингдек, семинар давомида ҳожиларга кейинги фаолияти учун зарур бўлган “Янги Ўзбекистон фидойиси” қўлланмаси тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Мазкур қўлланмада ҳожиларимиз учун муҳим тавсиялар, маслаҳатлар, оила ва маҳаллаларда кечаётган жараёнлар таҳлили ва диний-маърифий жабҳада кечаётган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар кенг ўрин олган. Шунингдек, ёшлар тарбияси, ажримлар, жиноятчилик, ёт ғоялардан фарзандларни асраш каби долзарб мавзудаги мақолалар ҳам тақдим этилган.
Семинарда мазкур қўлланма ҳожиларимизнинг яқин кўмакчиси бўлиши ва ундаги кўрсатмаларга амал қилиш жамиятимиз учун манфаатли бўлиши таъкидланди.
Тадбир якунида мутасаддилар йиғилган ҳожи ота ва оналарни қизиқтирган барча саволларига жавоб беришди ва келгуси фаолиятларига муваффақият тилашди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов ва бош имом-хатиб Мусохон домла Аббосиддинов иштирокчиларга мурожаат қилиб, мусобақанинг аҳамияти ҳақида тўхталди ва барчага омад тиладилар.
16 жамоа иштирок этган футбол беллашувларида Ҳидоя ўрта махсус таълим муассасаси, Наманган шаҳар, Давлатобод ва Чортоқ туманлари ярим финалга йўл олди. Ярим финал ва финал баҳслари эртага бўлиб ўтади.
Шунингдек, имом-хатиблар ва имом-ноиблар ўртасида стол тенниси, отинойилар ўртасида шахмат ва шашка мусобақалари ҳам қизғин тарзда ўтди. Ғолиблар эртага футбол финалидан сўнг тақдирланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати