Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Июн, 2025   |   5 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:08
Қуёш
04:53
Пешин
12:27
Аср
17:42
Шом
20:03
Хуфтон
21:45
Bismillah
30 Июн, 2025, 5 Муҳаррам, 1447

Хушхабар: Шовотдаги "Араб бобо" жоме масжидининг янги биноси очилди (Фото+)

22.08.2024   29082   1 min.
Хушхабар: Шовотдаги

Бугун, 22 август куни Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Шовотдаги "Араб бобо" жоме масжидининг янгидан қуриб битказилган биносининг очилиш маросими ўтказилди. 

Мазкур тадбирда Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, "Имом Фахриддин ар-Розий" билим юрти мудири Давронбек домла Абдуқодиров, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, мутасаддилар, маҳалла аҳли жам бўлишди. 

Маросимда Қуръони карим оятлари ўқилиб, Ҳақ таолодан янги масжид халқимиз эътиқоди, маърифатини мустаҳкамлашда ҳидоят ва зиё маскани бўлиб кўп йиллар хизмат қилишини сўраб, бу эзгу ишга ҳисса қўшган барчанинг ҳаққига дуолар қилинди. 

  Маълумот ўрнида мазкур масжид қурилиши 2022 йил бошланган бўлиб, ҳомийлар ва маҳалла аҳли кўмагида бунёд этилди. Масжидда намозхонлар учун барча шароитлар ҳозирланган. 1500–1600 нафар номозхон бемалол ибодатларини адо этиши мумкин. 

Мажмуанинг умумий майдони ярим гектар. Хонақоҳ икки қаватли бўлиб, гумбазнинг баландлиги 23 метр ва  айланаси 33 метрни ташкил этади. Таҳоратхона бир вақтда  20 дан ошиқ намозхонга хизмат кўрсатади. Мажмуада имом-хатиб, қабулхона ва бошқа зарурий хоналар ва  маъмурий бинолари мавжуд. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги Хушхабар: Шовотдаги
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Бу ҳадисни Расулуллоҳ ﷺдан эшитганмисиз?

30.06.2025   421   1 min.
Бу ҳадисни Расулуллоҳ ﷺдан эшитганмисиз?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрати Муовиянинг даврларида икки одам жанжаллашиб қолди. Жанжал асносида бири бошқасининг тишини уриб синдирди. У синган тишини олиб, Муовия розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига борди ва: «Тишнинг қасоси тиш бўлади, шунинг учун қасос олиб беринг», деди.


Ҳазрати Муовия: «Тўғри, сенинг ҳаққинг бор, лекин нима фойда? Сенинг тишинг-ку синиб бўлди. Уникини ҳам синдирайликми? Унинг ўрнига тишингнинг хунини ол, хун эвазига муроса қил», дедилар.

У киши: «Мен айнан ўша тишини синдириб қасос оламан», деди. Муовия розияллоҳу анҳу унга яна қайта тушунтирдилар. Лекин у кўнмади. Ҳазрати Муовия кейин: «Ундоқ бўлса юр, унинг ҳам тишини синдирамиз», дедилар.


Йўлда машҳур саҳоба Абу Дардо розияллоҳу анҳу ўтирган эдилар. У зот шундай дедилар: «Биродар! Қара, сен-ку қасос оляпсан. Лекин бу гапни ҳам эшитиб кет. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким бировга азият етказса ва азият етган кимса уни кечириб юборса, Аллоҳ таоло уни афвга энг кўп муҳтож бўладиган кунда (яъни охиратда) афв қилади», деганларини эшитганман».

Боягина ғазабга миниб, хун ҳақи олишга ҳеч рози бўлмай турган одам ушбу ҳадисни эшитгач: «Сиз бу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганмисиз?» деб сўради. Абу Дардо розияллоҳу анҳу: «Ҳа, эшитганман, менинг мана шу қулоқларим эшитган», дедилар.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Мақолалар