Бугун, 22 август куни Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Шовотдаги "Араб бобо" жоме масжидининг янгидан қуриб битказилган биносининг очилиш маросими ўтказилди.
Мазкур тадбирда Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, "Имом Фахриддин ар-Розий" билим юрти мудири Давронбек домла Абдуқодиров, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, мутасаддилар, маҳалла аҳли жам бўлишди.
Маросимда Қуръони карим оятлари ўқилиб, Ҳақ таолодан янги масжид халқимиз эътиқоди, маърифатини мустаҳкамлашда ҳидоят ва зиё маскани бўлиб кўп йиллар хизмат қилишини сўраб, бу эзгу ишга ҳисса қўшган барчанинг ҳаққига дуолар қилинди.
Маълумот ўрнида мазкур масжид қурилиши 2022 йил бошланган бўлиб, ҳомийлар ва маҳалла аҳли кўмагида бунёд этилди. Масжидда намозхонлар учун барча шароитлар ҳозирланган. 1500–1600 нафар номозхон бемалол ибодатларини адо этиши мумкин.
Мажмуанинг умумий майдони ярим гектар. Хонақоҳ икки қаватли бўлиб, гумбазнинг баландлиги 23 метр ва айланаси 33 метрни ташкил этади. Таҳоратхона бир вақтда 20 дан ошиқ намозхонга хизмат кўрсатади. Мажмуада имом-хатиб, қабулхона ва бошқа зарурий хоналар ва маъмурий бинолари мавжуд.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Имом Абул Муъин Насафий раҳматуллоҳи алайҳ "Табсиратул адилла" асарларида Хуросон ва Маворауннаҳр аҳолиси ҳанафийликни Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг етакчи шогирди Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний, унинг шогирди Абу Сураймон Жузжоний, унинг дўсти Шайх Абу Бакр Аҳмад, Шайх Исҳоқ Собиҳ Жузжоний, Имом Абу Бакр Жузжоний, Имом Абу Наср Аҳмад ибн Аббос Иёдий Ансорий ва Имом Мотуридий силсиласи орқали ўрганган деб келтиради. Имом Насафийнинг таъкидлашларича бу олимлар илк даврдан бошлаб Мовароуннаҳрнинг барча ҳудудларида ҳамда Хуросоннинг Марв ва Балх шаҳарларида ҳанафийлик мазҳабини ёйишда жонбозлик кўрсатишган.
Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг эътиқодий қарашларини яхши ўзлаштиришдан ташқари минтақамизда ҳанафийлик тарқалишида муҳим ҳисса қўшганлар.
Косонсой туман "Бузрукҳўжа" жоме масжиди имом-хатиби
Содиқжон Абдураҳманов
Манба: @Softalimotlar