Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Июн, 2025   |   3 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:07
Қуёш
04:52
Пешин
12:26
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:46
Bismillah
28 Июн, 2025, 3 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ВА ТЕРМИЗИЙ АЛЛОМАЛАР ИЛМИЙ МЕРОСИ МАЛАЙЗИЯЛИК ОЛИМЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЎРГАНИЛАДИ

24.08.2024   9411   1 min.
ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ВА ТЕРМИЗИЙ АЛЛОМАЛАР ИЛМИЙ МЕРОСИ МАЛАЙЗИЯЛИК ОЛИМЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЎРГАНИЛАДИ

Бугун  Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жониев Музаффархон  Сурхондарё вилояти делегацияси билан бирга Малайзиядаги Қиролича Ража Зарит София номидаги Ислом тадқиқотлари маркази раҳбари доктор Моҳд Ҳилми Бин Рамли билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг хозирги кунда олиб борилаётган илмий фаолият натижалари, алломалар меросини ўрганиш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. 

Шундан сўнг Қиролича Ража Зарит София номидаги Ислом тадқиқотлари маркази раҳбари томонидан марказ фаолияти, кутубхонаси, талаба ва тадқиқотчиларга яратиб берилган шарт-шароитлар билан таништирди.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик меморандумларини имзолаш, семинар ва конференциялар ташкил этиш,  ҳамда ҳамкорликда Ҳаким Термизийнинг илмий мероси ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб боришга келишиб олинди.

ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ВА ТЕРМИЗИЙ АЛЛОМАЛАР ИЛМИЙ МЕРОСИ МАЛАЙЗИЯЛИК ОЛИМЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЎРГАНИЛАДИ ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ВА ТЕРМИЗИЙ АЛЛОМАЛАР ИЛМИЙ МЕРОСИ МАЛАЙЗИЯЛИК ОЛИМЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЎРГАНИЛАДИ ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ВА ТЕРМИЗИЙ АЛЛОМАЛАР ИЛМИЙ МЕРОСИ МАЛАЙЗИЯЛИК ОЛИМЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЎРГАНИЛАДИ ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ВА ТЕРМИЗИЙ АЛЛОМАЛАР ИЛМИЙ МЕРОСИ МАЛАЙЗИЯЛИК ОЛИМЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЎРГАНИЛАДИ ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ВА ТЕРМИЗИЙ АЛЛОМАЛАР ИЛМИЙ МЕРОСИ МАЛАЙЗИЯЛИК ОЛИМЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЎРГАНИЛАДИ ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ВА ТЕРМИЗИЙ АЛЛОМАЛАР ИЛМИЙ МЕРОСИ МАЛАЙЗИЯЛИК ОЛИМЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЎРГАНИЛАДИ
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳамдардлик билдирамиз

28.06.2025   801   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Андижон вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Шоирахон ҳожи онанинг умр йўлдошлари Одилжон отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.


Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Шоирахон ҳожи онага, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.


Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz

Ўзбекистон янгиликлари