Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Июн, 2025   |   5 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:08
Қуёш
04:53
Пешин
12:27
Аср
17:42
Шом
20:03
Хуфтон
21:45
Bismillah
30 Июн, 2025, 5 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

24.08.2024   10587   1 min.
Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ диний-маърифий соҳада фаол хизмат қилиб келаётган қуйидаги ходимлар “Шуҳрат” медали билан мукофотланди:

- Камбаров Аъзам Махамадали ўғли - Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ахборот-таҳлил ва тарғибот ишларини ташкил этиш бошқармаси мутахассиси;

- Марупов Илҳом Исломович - Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби;

- Меликузиев Джахангир Валижанович - Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ахборот-таҳлил ва тарғибот ишларини ташкил этиш бошқармаси бош мутахассиси;

- Хидиров Мирзохид Ғайратович - Дин ишлари бўйича қўмитанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Олмазор тумани бўйича бош мутахассиси.

Дин ишлари бўйича қўмита жамоаси давлат мукофоти билан тақдирланганларни самимий қутлайди! Янги Ўзбекистон тараққиёти ва истиқболи йўлидаги беминнат, шижоатли, масъулиятни ҳис қилган ҳолда амалга ошираётган барча ишларига зафарлар, бундан-да юксак натижа, самара ва мувафқақиятларга эришишларини тилайди!

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Қуръони каримдаги қайси сура тасбеҳ билан бошланиб, тасбеҳ билан тугайди?

09.02.2023   8170   1 min.
Қуръони каримдаги қайси сура тасбеҳ билан бошланиб,  тасбеҳ билан тугайди?

Ҳашр сурасининг илк оятлари Аллоҳга тасбеҳ билан бошланиб: “Осмонлар ва Ердаги (барча) нарсалар Аллоҳга тасбеҳ айтур. У Азиз (қудратли) ва Ҳаким (ҳикматли)дир” (Ҳашр сураси, 1-оят), сўнгги оятлари ҳам тасбеҳ билан якунланади: “Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Унга тасбеҳ айтур. У Қудратли ва Ҳикматли (зот)дир” (Ҳашр сураси, 24-оят).

“Ҳашр” – “Жамлаб сургун қилиш” деган маънони англатади. Йигирма тўрт оятдан иборат ушбу сура Мадинаи мунавварада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Баййина” сураси нозил қилинган сўнг нозил бўлган.

Ҳашр – Қиёмат кунининг номларидан бири саналади. Охиратда инсонларнинг барчаси маҳшаргоҳда тўпланади. Ҳаётлик вақтларида қилган ҳар бир яхши ва ёмон амаллари учун Аллоҳ таолонинг олдида жавоб беришади.

Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг оттирганда уч марта “Аъузу биллаҳис-самийъил аълийм минаш шайтонир рожийм” деб туриб, “Ҳашр” сурасининг охиридан уч оятни тиловат қилса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Улар унга кеч киргунча салавот айтадилар. Агар у ўша куни ўлса, шаҳид ҳолида ўлади. Ким ўшаларни кеч кирганда айтса, худди ўшандоқ бўлади», дедилар (Имом Термизий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД