Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Июл, 2025   |   12 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:14
Қуёш
04:57
Пешин
12:33
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:38
Bismillah
07 Июл, 2025, 12 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Ватандошлар билан мулоқот, икки томонлама учрашув ва Хельсинкида жума намози — Финландия сафари

26.08.2024   5118   2 min.
Ватандошлар билан мулоқот, икки томонлама учрашув ва Хельсинкида жума намози — Финландия сафари

Шу йилнинг 20-25 август кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Финландия мусулмонлари жамиятининг таклифига биноан ушбу мамлакатда бўлдилар.

Сафар давомида Финландия миллий динлараро ҳамкорлик форуми раҳбари, Финландиянинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Хельсинки шаҳрида), Татар мусулмонлари жамияти раҳбари ҳамда Финландия мусулмонлари жамияти бош имоми Рамил Ҳазрат Беляев сингари дин ва давлат арбоблари билан учрашувлар ташкил этилди.

Мулоқотларда илм-фан, таълим-тарбия, ижтимоий-маданий, илмий-тадқиқот ва диний-маърифий йўналишларда ҳамкорлик қилиш муҳокама қилинди. 

Эътиборли жиҳати шуки, Финландия мусулмонлар жамиятига 1960 йилларда раҳбарлик қилган, йирик уламо Ҳабибур-Роҳман Шокир раҳимаҳуллоҳ 1957 — 1982 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий бўлган Шайх Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон ҳазратлари билан 1920 йилларда Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасида бирга таҳсил олган. 

Шунингдек, Ҳабибур-Роҳман Шокир Тошкент шаҳрига бир неча бор келган, ўз навбатида Шайх Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон ҳазратлари ҳам Хельсинки шаҳрига сафарлар уюштирган. Шу боис ҳам, икки мамлакат дин пешволарининг ҳамкорликлари узоқ тарихга бориб тақалишини алоҳида қайд этиш баробарида бугунги алоқалар ўтмишда боғланган ҳамкорликнинг узвий давоми эканини таъкидлаш мумкин.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, Диний идора фаолияти, мўмин-мусулмонлар ибодат қилиши учун яратилган шарт-шароитлар, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва Ислом маърифатини кенг ёйиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар.    

Финландия томони мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши баробарида мусулмон уммати учун фойдали бўладигани икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш, анжуманлар ўтказиш ва ўзаро тажриба алмашишга тайёр эканини билдирди.

Муфтий ҳазратлари иштирокида Финландия ва Латвия давлатларида ўқиш ва ишлаш мақсадида бўлиб турган ватандошлар билан суҳбат ва савол-жавоблар ҳам ўтказилди. Учрашувларда давлатимиз Раҳбари томонидан олиб борилаётган инсон қадр-қимматини улуғлаш борасидаги ислоҳотлар, масжид-мадрасалар очилаётгани, Қуръони карим ва тажвид курслари фаолият юритаётгани, ҳаж-умра сафарларига кенг имконият берилаётгани ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, ҳалол меҳнатнинг фойдалари, ўзаро меҳр-оқибатли бўлиш, силаи раҳмни узмаслик борасида манфаатли суҳбат қилинди. 

Хельсинки шаҳридаги жоме масжидда Муфтий ҳазратлари жума мавъизасини ўқиб, жамоатга имомлик қилдилар. Ислом дини мўмин-мусулмонларни бир-бирлари билан дўст ва биродар бўлиб тинч-тотув, аҳл-иноқ, ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаёт кечиришга чақириши кабиларга маърузада урғу қаратилди. 

Сафар мазмунли, мулоқот ва учрашувлар эса самимий руҳда ўтди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ватандошлар билан мулоқот, икки томонлама учрашув ва Хельсинкида жума намози — Финландия сафари Ватандошлар билан мулоқот, икки томонлама учрашув ва Хельсинкида жума намози — Финландия сафари Ватандошлар билан мулоқот, икки томонлама учрашув ва Хельсинкида жума намози — Финландия сафари Ватандошлар билан мулоқот, икки томонлама учрашув ва Хельсинкида жума намози — Финландия сафари Ватандошлар билан мулоқот, икки томонлама учрашув ва Хельсинкида жума намози — Финландия сафари Ватандошлар билан мулоқот, икки томонлама учрашув ва Хельсинкида жума намози — Финландия сафари Ватандошлар билан мулоқот, икки томонлама учрашув ва Хельсинкида жума намози — Финландия сафари Ватандошлар билан мулоқот, икки томонлама учрашув ва Хельсинкида жума намози — Финландия сафари Ватандошлар билан мулоқот, икки томонлама учрашув ва Хельсинкида жума намози — Финландия сафари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Мўътадиллик - саодат

04.07.2025   6386   2 min.
Мўътадиллик - саодат

Ислом дини бирор шахс, гуруҳ, мол-дунёга нисбатан ва обрў-эътибор топиш учун қилинадиган ҳар қандай мутаассиблик ва фирқаларга бўлинишни қоралайди, тарафкашликни жоҳилият ҳолатига ўхшатади.

Мутаассибликнинг турли кўринишлари бор бўлиб, улар кишининг ўзи, мол-дунёси, фарзандлари, миллатини бошқалардан афзал билиб, бу йўлда ашаддий равишда курашиши демакдир. Мўътабар манбаларимизда ота-боболари ва ўзининг насаби билан фахрланиш туйғуси кишини дўзахга тортади деб таъкидланган.

Мутаассиблик турларидан бири бу диний мутаассибликдир. Диний мутаассиблик деганда, маълум бир динда асос бўлган, ушбу дин вакиллари амал қиладиган таълимот ва қоидаларга қарши чиқиш, диний тушунчаларни шариат кўрсатмаларига зид равишда ўзича талқин қилиб, бошқаларни унга эргашишга чорлаш назарда тутилади. Диний мутаассибликнинг энг катта хатарларидан бири бу, динлараро мулоқотга раҳна солишдир.

Динда мутаассибона ҳаракат, динда чуқур кетиш, ҳаддан ошиш, Қуръон ва Суннатда келган таълимотларга зид равишда ўз фикрига эргашишни қаттиқ қораланади. Динда ҳаддан ошиш деганда шариат белгилаб қўйган чегарадан чиқиб кетиш тушунилади. Бу иш ақидада бўлсин, сўз ёки амалда бўлсин, барибир. Бу борада Аллоҳ таоло Бақара сурасида  “Ушбулар Аллоҳнинг чегараларидир. Бас, улардан тажовуз қилманг. Ва ким Аллоҳнинг чегараларидан тажовуз қилса, бас, ўшалар, ана ўшалар, золимлардир”, деб марҳамат қилади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Динда ҳаддан ошишдан эҳтиёт бўлинглар. Чунки, сизлардан олдин ўтганларни динда ҳаддан ошишлик ҳалок қилгандир” деб уқтирганлар. 

Шундай экан, бугунги кундаги кўплаб муаммоларнинг илдизи мутаассиблик ва ҳаддан ошиш эканлигини ҳаммамиз чуқур англашимиз лозим. Хулоса ўрнида, бу каби муаммоларнинг ечими сифатида Фақиҳ доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий жанобларининг ушбу сўзларини келтириш билан якунлаймиз: “Ислом мўътадил дин бўлиб ҳақиқатлардан бирортасида четга чиқишга ёки ҳаддан ошишга йўл қўймаслигини англатади. Исломда ва бошқа динларда динда ҳаддан ошиш ҳам, эътиқодда бир тарафлама ва ғайритабиий бўлиш ҳам, ҳаддан ташқари қаттиқ олиш ҳам, жуда бўш қўйиб юбориш ҳам йўқ…”. 

Аллоҳ таъоло барчамизни ҳақ йўлдан адаштирмасин.

Косонсой тумани "Содод" жоме масжиди имом-хатиби

Баҳодир Мирфайзиев

Манба: @Softalimotlar

МАҚОЛА