Агар турмуш ўртоқни танлашда ихтиёр аёл ниятининг софлиги ва қалбининг поклиги асосида бўлганда эди, Осиё онамиз Фиръавнга турмушга чиқмаган бўлар эди.
Агар яхши аёл танлаш эркакнинг донолиги билан бўлганда эди, Нуҳ ва Лут алайҳимассалом икки хоин аёлга уйланмаган бўларди.
Агар фарзанднинг салоҳияти ёки фасоди отанинг сабабидан бўлганда эди, Озардан Аллоҳнинг халили Иброҳим алайҳиссаломдек зот дунёга келмаган ва улуғ пайғамбарлардан бири бўлган зот (Нуҳ алайҳиссалом)нинг фарзанди кофирлар билан бирга ғарқ қилинмаган бўлар эди.
Лекин буларнинг бари баъзилар баъзилар ила синаш ва ким яхшироқ сабр қилишини билиш учун жорий бўлгандир...
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий
Ўзбекистон элчихонасида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган “Буюк темурийлар мероси: Марказий Осиё санъати, фани ва маданияти” мавзусида халқаро давра суҳбати ва кўргазма бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон ва Франция давлат органлари, илмий-маданий муассасалар вакиллари, машҳур тарихчилар, шарқшунослар, санъатшунослар, халқаро экспертлар ҳамда Францияда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирок этди.
Давра суҳбати чоғида Амир Темур ва темурийлар даврининг бой тарихий-маданий мероси, уларнинг фан, таълим, санъат ва архитектура тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек, Шарқ ва ғарб ўртасидаги илмий-маданий алоқаларнинг аҳамияти муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди ва темурийлар даврининг илмий ҳамда маданий ютуқларини акс эттирувчи кўргазма намойиш этилди.
Мазкур халқаро тадбир Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини Францияда кенг тарғиб қилиш, Амир Темур ва темурийлар меросининг жаҳон цивилизациясидаги ўрнини очиб бериш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати