“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” номли байрам тадбири ва “Мустакиллик дарслари” ташкил этилди.
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Республикамиз Мустакиллигининг 33 йиллигини муносиб нишонлаш ҳамда 2024-2025 ўқув йили бошланиши муносабати билан “БИЗ БИР БЎЛСАК - ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШАСАК - ВАТАНМИЗ!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Шунингдек, «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида Республикамиз Мустақиллигининг 33 йиллигини муносиб нишонлаш ҳамда 2024-2025 ўқув йили бошланиши муносабати билан “БИР БЎЛСАК - ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК - ВАТАНМИЗ!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «(Умрида) асло яхшилик қилмаган бир киши ўз аҳлига: «Ўлсам, (жасадимни) куйдириб, ярмини қуруқликка, ярмини денгизга сочиб юборинглар. Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ мени топиб олса, ҳеч кимга бермаган азоби билан азоблайди», деди.
Ўша одам ўлгач, буюрганидек қилишди. Аллоҳ қуруқликка буюрди, у (кулнинг) ўзидаги қисмини тўплади, сўнг денгизга буюрди, у ҳам унинг ўзидаги қисмини тўплади. Кейин У Зот: «Нега бундай қилдинг?» деди. У: «Сендан қўрққанимдан, ё Роббим! Ахир Ўзинг билгувчисан!» деди. Шунда Аллоҳ уни мағфират қилди» (Имом Муслим ривояти).