Бугун, 11 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг танқидий-таҳлилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Мажлис аввалида ҳар бир имом-хатиб дин ғами, халқ дарди ва юрт тақдири йўлида астойдил хизмат қилиши лозимлиги, дин пешвоси сифатида, аҳоли, айниқса, ёшларни тўғри йўлга бошлаши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, сўнгги йиллардаги неъматлар қадрига етиш ва берилган имкониятлардан унумли фойдаланишга катта урғу қаратилди.
Танқидий масалалар муҳокамасида айрим имом-домлалар зиммасидаги бирламчи вазифасига жиддий ёндашмаётгани, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлашда етарли саъй-ҳаракат қилмаётгани ва ижро интизомидаги нуқсонлар қаттиқ танқид остига олинди. Шунингдек, белгиланган тартиб-қоидалар, меҳнат шартномалари талаблари ва лавозим йўриқномаларига риоя этмаётган имом-домлаларга чора кўрилгани айтилди.
2024 йилнинг ўтган саккиз ойида мана шундай хато-камчиликларни содир этган, дин пешвоси сифатида иш фаолиятига эътибор қаратмаган ва меҳнат мажбуриятларини етарли даражада бажармаган Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритган 8 нафар имом-хатиб, 10 нафар имом ноиби вазифасидан озод этилгани ҳамда 2 нафар имом-хатиб ва 2 нафар имом ноибига эса ҳайфсан интизомий чораси қўллангани маълум қилинди.
Муфтий ҳазратлари ҳар бир имом-хатиб дин ва меҳроб омонатини чуқур ҳис этиши, фаолиятини яхшилаб бориши, замон билан ҳамнафасликда доимий билим-малакаларини ошириши ва пешволик мақомига муносиб бўлишини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, барча имом-хатибларни ушбу мартабада шариат ходими сифатида ихлосу муҳаббат, тақво ва садоқат билан хизмат қилишларига даъват этдилар.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ва тажрибали имом-хатиблар муҳокама қилинган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Йиғилиш якунида берилган топшириқлар юзасидан режа ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш вазифалари юкланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#xabar #qabul #qayta_aloqa
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг 2025-2026 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақида қуйидаги телефон рақам, интернет ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали маълумот олишингиз мумкин:
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ:
1. Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти
+998712400115
oliymahad.uz // @oliymahad (https://t.me/oliymahad)
2. Мир Араб олий мадрасаси
+998913129404
mirarab.uz // @Mirarabuz (https://t.me/Mirarabuz)
3. Ҳадис илми мактаби
+998662402051
muhaddis.uz // @muhaddisuz (https://t.me/muhaddisuz)
4. Имом Термизий номидаги ислом институти
+998554510596
imomtermiziy.uz // @termiziylar_uz (https://t.me/termiziylar_uz)
ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ:
1. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
+998712444827
kukaldosh.uz // @kukaldoshuz (https://t.me/kukaldoshuz)
2. “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси
+998712484752, +998941044752
xadicha.uz // @xadichauz (https://t.me/xadichauz)
3. “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
+998507086870
maxdum.uz // @maxdumuz (https://t.me/maxdumuz)
4. “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
+998885726006
hidoya.uz // @hidoyauz (https://t.me/hidoyauz)
5. “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
+998755427425
xojabuxoriy.uz // @Xojabuxoriy (https://t.me/Xojabuxoriy)
6. “Мир Араб” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
+998954204597
mirarabmadrasa.uz // @mirarabmadrasa (https://t.me/mirarabmadrasa)
7. “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси
+998652217744
juyborikalon.uz // @juyborikalon (https://t.me/juyborikalon)
8. “Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
+998556022444
arroziy.uz // @arroziyuz (https://t.me/arroziyuz)
9. “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
+998551015512
alberuniy.uz // @alberuniyuz (https://t.me/alberuniyuz)
10. “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
+998554510596
imomtermiziy.uz // @termiziylar_uz (https://t.me/termiziylar_uz)
2025-2026 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz (https://t.me/qabulmuslimuz) телеграм саҳифасида кузатиб боринг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати