2024 йил 7 сентябрь куни Шаҳрисабз шаҳридаги муҳташам "Сирожиддинхон Бурхониддинхон ўғли" марказий жоме масжидида ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги тизимидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида “Йил имоми – 2024” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур танловнинг вилоят босқичида ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиб ва ноиблар беллашди.
Кўрик танлов ҳар томонлама қизғин, самимий ва таъсуротларга бой ҳолатда бўлиб ўтди. Танлов ғолиблари эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Наманганда эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.
“Меҳр-саховат” маърифий тадбири доирасида соҳа ходимлари шаҳардаги 125 та хонадонга ташриф буюриб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатдилар. “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамда саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида кўрсатилган ушбу кўмак кўнгилларга илиқлик, юзларга табассум улашди.
Дилдан кечган самимий суҳбатлар ва кўтарилган дуолар юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати