Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов
«Умра плюс» зиёрат туризми дастурини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил якунигача Туризм қўмитаси томонидан Малайзия ва Индонезиядан «Умра плюс» зиёрат туризми дастури (Дастур) асосида сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади.
2026 йил 15 январдан:
Дастурни амалга ошириш учун малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўқув-амалиёт лабораторияси ташкил этилади.
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Малайзия олий таълим муассасалари ўртасида «Туризм ва меҳмондўстлик» таълим йўналиши ва мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилади.