Шу йил 18-19 сентябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин домла Шерхонов, бўлим ходими Абдуносир Бобомирзаев ва “Қуръони Карим ва тажвид”ни ўргатиш бўлими мудири ўринбосари Фозилжон Бабажановлар Бухоро вилоятидаги диний таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишиш, ўқитувчи ва талабалар билан очиқ мулоқот ўтказиш мақсадида Мир Араб олий ва ўрта махсус мадрасалари ва “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ислом таълим муассасасида бўлди.
Ташриф давомида соҳа масъуллари ўқитувчи ва талабалар билан очиқ мулоқотда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни, ислом динини ёшлар онгига тўғри етказа олиш, ижтимоий тармоқлардан мақсадли фойдаланиш, янги ислоҳотларни таълим жараёнида бирга олиб бориш тўғрисида фикр-мулоҳаза алмашилди. Шунингдек, таъли муассасаларида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди. Ўқитувчи ва ходимларнинг таълим жараёнини яхшилаш мақсадида таклифларини инобатга олиб, амалий ёрдам кўрсатиш айтиб ўтилди. Таълим муассасалари олдида турган масъулиятли вазифаларни самарали амалга ошириш учун керакли кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш ва такомиллаштиришга қаратилган лойиҳалар доирасида ишчи гуруҳ раҳбарлари билан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати