Ахборот хати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 августдаги ПҚ-292-сонли “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий анжумани 2024 йил 17-18 октябрь кунлари ўтказилади.
Анжуманда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:
Халқаро илмий анжуманда иштирок этиш ҳамда мақола ва маъруза тақдим қилиш тартиблари:
Мақолалар электрон шаклда тақдим қилинади. Мақола матни MS OFFICE WORD дастури, Times New Roman шрифти, 12 кегель катталиги, асосий матни 1,5 интервал варақнинг чап томонидан 3 см, ўнгдан 1,5 см, юқори ва пасти 2 смда бўлиши лозим. Матн 7000 сўздан (фойдалинилган адабиётлар билан) ошмаслиги лозим. Сарлавҳадан сўнг ўзбек, рус, инглиз тилларида қисқача аннотация (200-250 сўз) ва калит сўзлар берилиши шарт. Матнларда ҳавола (сноска)лардаги адабиётлар тўлиқ ёзилиши ва ҳар бир саҳифа остида кўрсатилиши керак.
Саҳифанинг биринчи қаторда: маърузачининг исми шарфи; иккинчи қаторда: ташкилот, лавозим, илмий даража ва унвони, шаҳар ва мамлакат номи; учинчи қаторда: мулоқот телефонлари, жой коди билан электрон манзил кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади.
Мақоланинг тўлиқ матнларини юбориш муддати: 05.10.2024
Анжуман жойи ва санаси Термиз шаҳри 2024 йил 17-18 октябрь кунлари.
Мақолаларни ушбу электрон манзилга жўнатилиши сўралади:
termiziycenteruz@gmail.com telegram: @imomtermiziy2024 Тел:+88888888
Манзил: 190108, Термиз шаҳри, Шимолий дарвоза 3-уй, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимизда илм-фан соҳасини ривожлантириш, халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, хусусан, шарқшунослик ва манбашунослик йўналишидаги фундаментал тадқиқотлари билан муҳим ишланма ва лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, бой илмий меросимизни ўрганиш ва тарғиб этишга қўшган катта ҳиссаси, иқтидорли ёш олимларни тайёрлаш, навқирон авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Иброҳимов Неъматуллага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев