Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Май, 2025   |   16 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:31
Қуёш
05:05
Пешин
12:24
Аср
17:24
Шом
19:37
Хуфтон
21:05
Bismillah
14 Май, 2025, 16 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

“Эшон суфи бобо” масжидининг янги биносига тамал тоши қўйилди

23.09.2024   5830   1 min.
“Эшон суфи бобо” масжидининг янги биносига тамал тоши қўйилди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов Чуст туманида жойлашган “Эшон суфи бобо” жоме масжидининг янги биноси пойдеворига тамал тоши қўйиш маросимида қатнашдилар. Тадбирда маҳалла аҳли, нуронийлар, уламолар иштирок этдилар. 

Мусохон домла қурилаётган бинони мўмин-мусулмонлар учун қулай ва шинам қилиш, хонақоҳларни кенг ва ёруғ бўлиши юзасидан кўрсатмалар берди. 

Ravza.uz

 




 

“Эшон суфи бобо” масжидининг янги биносига тамал тоши қўйилди “Эшон суфи бобо” масжидининг янги биносига тамал тоши қўйилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Барча мўминлар ҳаққига дуо

14.05.2025   1094   1 min.
Барча мўминлар ҳаққига дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина ҳисобида биттадан яхшилик ёзади", деганлар.

Шарҳ: Агар бирор (таниган ва танимаган) мўмин-мўминанинг ҳаққига истиғфор айтсангиз, Аллоҳ таоло бунинг эвазига ўша мўмин ва мўмина номидан сизга яхшилик (савоб) ёзади. 

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин" (Иброҳим сураси, 41-оят).

Аллоҳим Одам алайҳиссаломдан то Қиёматга қадар келадиган жамики мўмин-мусулмонларнинг гуноҳларини мағфират этгин.