Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Июн, 2025   |   1 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
26 Июн, 2025, 1 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Имомлар йиғилиши, намозхонлар билан дилдан суҳбат, масжиддаги қурилиш билан танишув

25.09.2024   5918   1 min.
Имомлар йиғилиши, намозхонлар билан дилдан суҳбат, масжиддаги қурилиш билан танишув

 Йиғилишда 2024 йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Унда  Наманган вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов иштирок этиб, бугунги кун имоми замонга зийраклик, теран фикр билан қараши, уламоларнинг вазифаси дин ғами, халқ дарди ва юрт тақдири йўлида астойдил хизмат қилиш, дин пешвоси сифатида, аҳоли, айниқса, ёшларни тўғри йўлга бошлаш, яхшиликни, ҳалолликни, илм олишни тарғиб қилиш, одамлар орасини ислоҳ қилиб, уларни аҳилликка, бирдамликка, оқибатли бўлишга ундашдан иборат эканини қайд этди. 
 

Учқўрғон туманидаги имом-хатиб ва имом-ноиблар ўзларига бириктирилган маҳаллалар билан мунтазам алоқада бўлиб, оилаларни тинч-тотув яшаши, фарзандларни бевақт тирик етим бўлмаслиги учун ажримларни олдини олиш, кексаларни  ҳурмат қилиш, қўшничилик одобларига риоя қилиш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш таъкидланди.


Йиғилишдан сўнг Мусохон домла тумандаги "Қосим қори" жоме масжидида намозхонлар билан кўришиб, дилдан суҳбат қилди. Шунингдек, қурилиши бўлаётган “Абдулҳамид ҳожи Абдураҳмон ўғли” жоме масжидига ташриф буюриб, намозхонларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш топшириғини берди.


Шунингдек, тумандаги чекка ҳудудда фаолият юритаётган масжид имом-хатиби Рустамов Маҳмудхонни хонадонидан хабар олиб, яшаш шароитлалари билан яқиндан танишиб, уларнинг ҳаққига дуои ҳайрлар қилдилар. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Имомлар йиғилиши, намозхонлар билан дилдан суҳбат, масжиддаги қурилиш билан танишув Имомлар йиғилиши, намозхонлар билан дилдан суҳбат, масжиддаги қурилиш билан танишув Имомлар йиғилиши, намозхонлар билан дилдан суҳбат, масжиддаги қурилиш билан танишув Имомлар йиғилиши, намозхонлар билан дилдан суҳбат, масжиддаги қурилиш билан танишув Имомлар йиғилиши, намозхонлар билан дилдан суҳбат, масжиддаги қурилиш билан танишув
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Намозда қўл кўтариш

24.06.2025   9214   1 min.
Намозда қўл кўтариш

Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етказилади ва "такбири таҳрима" айтиб, намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади.

Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиши ҳақида бир қанча ҳадислар келган:

Воил ибн Ҳужр розияллоху анҳу: "Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни намозга киришда такбир айтиб, қўлларини кўтариб, қулоқлари баробарига кўтарганларини кўрдим", дедилар (Имом Муслим ривояти).

Анас ибн Молик розияллоху анҳу ривоят қилган ҳадисда: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга киришда такбир айтиб, сўнгра икки қўлларини кўтариб, бош бармоқларини қулоқларига баробар қилар эдилар" (Имом Ҳоким ва Имом Дорақутний ривоятлари).

Уламоларимиз: “Ҳадисларда келган "қўлни қулоқ баробарига кўтариш”дан мақсад уни қулоққа теккизишдир, чунки қулоқнинг юмшоғига қўл тегиши қўлнинг қулоқ баробарига кўтарилганининг аниқ белгисидир”, деганлар. Бу ҳақда “Раддул Муҳтор”, “Лубоб фий шарҳил китоб”, “Фатавои Қозихон”, “Шарҳул Виқоя”, “Мажмаъул анҳур” шу каби бир қанча мўътабар фиқҳий китобларимизда баён қилинган.

Уйчи туман "Хизиробод" жоме масжиди

имом-хатиби Шерзод Раҳимов

Манба: t.me/softalimotlar

МАҚОЛА