Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Июн, 2025   |   1 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
26 Июн, 2025, 1 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Юздан зиёд хонадонга кирилди

25.09.2024   5098   1 min.
Юздан зиёд хонадонга кирилди

Бир куннинг ўзида юздан зиёд хонадонга кириб, одамларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутиш, уларга имкон қадар кўмаклашиш – Ватанини, халқини, ҳамшаҳарларини, маҳалладошларини севган  одамларнинг ишидир.


Шу йил 25-сентябрь куни пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги "Исломобод" жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, туманлар имом-хатиблари ҳамда шу йил ҳаж сафарига бориб келган ҳожи оталар, ҳожи оналар иштирокида йиғилиш ўтказилди.


Шундан сўнг тумандаги хонадонларга кирилиб, улардан ҳол-аҳвол сўралди.


Ҳадиси шарифда: “Инсонларнинг Аллоҳ таолога энг севиклиси одамларга кўп манфаати етказадиганидир” (Имом Табароний ривояти), дейилган. 


Шундай экан, ҳар бир ҳожи ўз ҳудудидаги имом-хатиб кўмакчи сифатида маҳаллама-маҳалла юриб, аҳолига, айниқса, ёшларга панду насиҳатлар қилишяпти. Чунки ҳожиларнинг сўзлари таъсирчан бўлади. Фарзандларимизнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олишда уларнинг хизмати катта бўляпти. Ҳожиларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан халқимизнинг маънавияти, маърифати янада ошиб боряпти.


Имомларимиз пойтахтимиз туманлари маҳаллаларига чиқиб, ҳожилар иштирокида хонадонларга киряптилар. Ёшлар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларга тинчликнинг қадрига етиш, шукроналик билан яшаш, ҳар хил ақидаси бузуқ кимсалар тузоғидан эҳтиёт бўлиш зарурлиги ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришяпти.

MuslimShosh

Юздан зиёд хонадонга кирилди Юздан зиёд хонадонга кирилди Юздан зиёд хонадонга кирилди Юздан зиёд хонадонга кирилди Юздан зиёд хонадонга кирилди Юздан зиёд хонадонга кирилди Юздан зиёд хонадонга кирилди Юздан зиёд хонадонга кирилди Юздан зиёд хонадонга кирилди Юздан зиёд хонадонга кирилди Юздан зиёд хонадонга кирилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Хато – банданики

24.06.2025   11315   1 min.
Хато – банданики

Бир йигит масжидга келиб бироз ўтиргач, имомга эътироз билдирди: 
 

– Энди масжидга келиб ўтирмасак ҳам бўларкан...


Имом ундан нима учун бундай деганининг сабабини сўради. Йигит ён-атрофдаги ҳамма одам телефонга қараб ўтиргани, баъзилари ўзаро гаплашаётгани учун шу гапни гапирганини айтди.


Имом бироз ўйлаб тургач, бундай деди:

– Яхши, эътирозинг ўринли. Мен бу ҳақда одамларга эслатиб турибман. Лекин сен энди масжидга келмоқчи бўлмасанг бир иш қилиб кет.


Йигит рози бўлди. Имом унга бир пиёлани тўлдириб сув берди ва шу сувни бир томчи ҳам тўкмасдан масжиднинг ичини бир айланиб чиқишини илтимос қилди. Йигит бор диққат-эътиборини жамлаб, оҳиста қадамлар билан, икки кўзини пиёладан узмаган ҳолда вазифани муваффақиятли адо этди.


Имом унга деди:

– Баракаллоҳ! Энди менга айт-чи, сен шу топшириқни бажараётганингда кимлар гапириб ўтирди, кимлар телефонига қаради?


Йигит жавоб берди:

– Мен қаердан билай, ахир бутун диққатим сувни тўкиб қўймасликда эди.


Имом деди:

– Ана кўрдингми? Сен топшириқни бажараётганингда бутун фикру ҳаёлингни бир жойга жамладинг. Аллоҳнинг ҳузурида турганимизни ҳис қилиб, хаёлимизни ибодатга, Унинг зикрига қаратсак, бошқаларнинг хатосини кўришга вақтимиз ҳам қолмайди. Албатта, кимдир хато қилса бу сенинг ҳидоятдан юз буриб кетишингга сабаб бўлмаслиги керак. Чунки хато динники ё масжидники эмас, балки банданики...


Йигит ўйлаб кўриб, хато қилганини тушунди. Кейинги жамоат намозларида хушу билан қатнашишда давом этди. 


Акбаршоҳ РАСУЛОВ