Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов ёш диний соҳа ходимлари билан дилдан суҳбат қуриб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади.
Мусохон домла ўз нутқларида юртимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятларни сўзлаш баробарида ёш соҳа ходимларини касб-маҳоратларини доимий ошириб бориш, ўз устида мунтазам ишлашга чақириб, бугунги давр билан ҳамнафас бўлиш, замонавий илм-фанни пухта эгаллаш ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш зарурлигини ўқтирди.
Шунингдек, пешволик мақоми, мавъиза қилиш одоблари, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш ва дин ғами, халқ дарди ва Ватан тақдирини ўйлаб, туну кун хизмат қилиш кераклигини таъкидлади.
Учрашув сўнгида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Ёшларга насиҳатим" китоблари тарқатилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий ҳудуд 21-сон жазони ижро этиш колониясида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Эй бандаларим...” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти Зангиота тумани «Ал-Имон» жоме масжиди имом-хатиби Фаррух домла Султонов қатнашиб, китобнинг мазмун моҳиятини йиғилганларга тушунтириб берди.