Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Август, 2026   |   28 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:58
Қуёш
05:28
Пешин
12:30
Аср
17:24
Шом
19:32
Хуфтон
21:00
Bismillah
11 Август, 2026, 28 Сафар, 1448

ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ ИЛК ЙИҒИЛИШИ САМАРАЛИ ЎТДИ

07.10.2024   12656   1 min.
ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ ИЛК ЙИҒИЛИШИ САМАРАЛИ ЎТДИ

Шу кунларда Қозоғистонда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши доирасида мазкур тузилма ҳузуридаги Фатво ҳайъатининг “Туркий дунё: фатво беришнинг методологияси ва ўзига хос хусусиятлари” мавзусида I-халқаро давра суҳбати ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, 2023 йил 25 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг IV йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг таклифиги биноан мазкур Фатво ҳайъати тузилган эди.

Ўтган куни ўтказилган ушбу ҳайъатнинг илк йиғилиши қизғин баҳс-мунозаларга бой бўлиб, уламолар ва мутахассислар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш,  уларнинг ўзаро тажриба алмашишини ташкил этиш, фатво бериш тартибларига риоя этиш, замонавий масалалар, долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоавий фатволар ишлаб чиқиш каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди. 

Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йўриқномаси ва Ислом дини шаръий далилларга зид бўлмаган урф-одатларни эътиборга олиши тўғрисидаги ҳужжатлар кўриб чиқилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази фаолияти ҳақида маълумот берилиб, ушбу марказ тўғрисида видеолавҳа намойиш этилди. Шу билан бирга, марказ томонидан нашр этилган “Фатволар тўплами” китоби тақдимот қилинди.

Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари Ўзбекистондаги мазкур йўналишдаги ишларга юқори баҳо берди, хусусан, “Фатволар тўплами” китобини туркий тилларга таржима қилиш таклифи билдирилди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон томонининг таклифига биноан ушбу ҳайъат туркий давлатларда оила, никоҳ ва ажрим борасидаги муаммоли масалаларни ўрганиб, жамоавий фатво ишлаб чиқишга келишиб олинди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ ИЛК ЙИҒИЛИШИ САМАРАЛИ ЎТДИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ ИЛК ЙИҒИЛИШИ САМАРАЛИ ЎТДИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ ИЛК ЙИҒИЛИШИ САМАРАЛИ ЎТДИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ ИЛК ЙИҒИЛИШИ САМАРАЛИ ЎТДИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ ИЛК ЙИҒИЛИШИ САМАРАЛИ ЎТДИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ ИЛК ЙИҒИЛИШИ САМАРАЛИ ЎТДИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ ИЛК ЙИҒИЛИШИ САМАРАЛИ ЎТДИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ ИЛК ЙИҒИЛИШИ САМАРАЛИ ЎТДИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ ИЛК ЙИҒИЛИШИ САМАРАЛИ ЎТДИ
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тошкент ислом институти ва Ҳадис илми мактабида ижодий имтиҳонлар ўтказилади

10.08.2026   5280   1 min.
Тошкент ислом институти ва Ҳадис илми мактабида ижодий имтиҳонлар ўтказилади

Тошкент ислом институти магистратура босқичи ҳамда Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган талабгорлар учун жорий йилнинг 11 август куни ижодий имтиҳонлар ўтказилади.
 

Талабгорлар танлаган йўналишлари бўйича қуйидаги фанлардан имтиҳон топширадилар:

  • Теология (Тафсир ва Қуръон илмлари): Қуръони карим ва тажвид, Тафсир;

  • Теология (Ҳанафийлик ва фиқҳ илмлари): Фиқҳ, Усулул-фиқҳ;

  • Ҳадис илми мактаби: Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис.


Имтиҳонлар 11 август куни соат 8:00 да Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида бошланади. Талабгорларни рўйхатга олиш жараёни соат 7:30 дан старт олади.


Муҳим эслатма: Абитуриентлар имтиҳонга паспорт (ёки ID-карта) асли ҳамда «Имтиҳон рухсатномаси» билан келишлари шарт. Ушбу ҳужжатлардан бири бўлмаган талабгорлар имтиҳонга киритилмайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўчаси, 47-уй.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари