Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Май, 2025   |   9 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:42
Қуёш
05:13
Пешин
12:25
Аср
17:20
Шом
19:30
Хуфтон
20:55
Bismillah
07 Май, 2025, 9 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Тошкентда Эски шаҳар маҳалларида креатив иқтисодиётнинг илк марказлари пайдо бўлади

08.10.2024   5013   2 min.
Тошкентда Эски шаҳар маҳалларида креатив иқтисодиётнинг илк марказлари пайдо бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар ташкилотининг юксак минбаридан Ўзбекистоннинг эзгу вазифаси – Ислом динини цивилизация сифатида ўрганишнинг янги концепциясини дунёга тақдим этишни эълон қилганига саноқли йиллар ўтди.

Икки муҳташам бино-маънавият марказлари қурилиши бошланди: Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий маркази ва қадимги Тошкент қоқ марказидаги Ислом цивилизацияси маркази, бу ерда 2017 йилда келажак авлодларга маънавий меъросни етказиш пойдевори қўйилган эди.

Ислом оламида ўхшаши бўлмаган бу икки улуғвор иншоот Темурийлар Уйғониш даврининг энг яхши меъморий анъаналарини замонавий услублар, шакллар ва технологик ечимлар билан уйғунлаштиради.

Ислом цивилизацияси маркази ўз фаолияти бошланишидан аввал ҳам эски шаҳарнинг безакига айланган эди. Бутун дунёдан минглаб сайёҳлар унинг архитектурасига қойил қолишади, уни суратга олишади ва ижтимоий тармоқларда суратларини баҳам кўришади. 

Эътиборлиси, бу бинога Ўзбекистон фуқароларидан кўра кўпроқ хорижлик сайёҳлар қизиқиш билдиришади. Эҳтимол, бу аҳолининг мамлакатдаги бунёдкорлик ўзгаришларига ва ободонлаштиришга ўрганиб қолганлиги билан боғлиқдир.

Мустақиллик бизгача етиб келган нодир обидаларнинг сақланиб қолишига имкон яратди. 2019 йилда уларнинг барчаси Ўзбекистон миллий маданий мероси рўйхатига киритилди ва уларни қайта тиклаш бошланди. 

Айнан шу дамда Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси хайрли ташаббусларни илгари сурди. Ислом цивилизацияси марказининг маҳобатли биноси рўпарасида жойлашган қадимий маҳаллалар қаърида илк намунавий ўзгаришлар рўй берди. Жамғарма иккита меъморий маданий мерос объектини реставрация ва реконструкция қилиш ташаббуси билан чиқди.

Гап нафақат реставрация ҳақида, балки ушбу объектларнинг арт-резиденция шаклида маънавий-креатив ҳаёт калити бўлиши ҳақида бормоқда. Бу ерда қадимдан мерос бўлиб қолган анъана ва турмуш тарзига кўра, ҳаёт ҳамон эски кунлардагидек давом этаётган маҳаллаларда креатив иқтисодиётининг илк марказлари пайдо бўлади.

Пойтахтимизда бўлиб ўтган Креатив иқтисодиётга бағишланган конференция давомида эҳтимол, дунёга кўринмас, аммо эски шаҳар, юртимиз, жамиятимиз ҳаёти учун ўта муҳим воқеалар бўлиб ўтгани эътиборга молик. Хорижлик меҳмонлар иштирокида тарихий “Намуна” ва “Ҳасти Имом” маҳаллаларида арт-резиденцияларининг очилиши бўлиб ўтди. Дарвоқе, бу маҳаллалар аллақачон ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари дастлабки рўйхатига киритилган.

Тошкентда Эски шаҳар маҳалларида креатив иқтисодиётнинг илк марказлари пайдо бўлади Тошкентда Эски шаҳар маҳалларида креатив иқтисодиётнинг илк марказлари пайдо бўлади Тошкентда Эски шаҳар маҳалларида креатив иқтисодиётнинг илк марказлари пайдо бўлади Тошкентда Эски шаҳар маҳалларида креатив иқтисодиётнинг илк марказлари пайдо бўлади Тошкентда Эски шаҳар маҳалларида креатив иқтисодиётнинг илк марказлари пайдо бўлади
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Маййит пешонасини ўпмоқдан яхшидир

06.05.2025   2344   1 min.
Маййит пешонасини ўпмоқдан яхшидир

Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Бир-бирингизни севинг. Жудолик огоҳлантиришсиз келади. Бир-бирингиздан ҳол-аҳвол сўраб туринг. Чунки ҳеч ким охирги сўзлашув сўнгги бор дийдор қачон эканини билмайди. Ўзаро кўнгилларингизни кўтаринглар. Кейин афсус, деган билан кетганни ортга қайтариб бўлмайди. Ёдингизда тутинг, ҳаётлик чоғида ширин сўз айтмоқ, маййит пешонасини ўпмоқдан кўра яхшироқдир".