Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Июн, 2025   |   1 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
26 Июн, 2025, 1 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

150 та оилага моддий ва маънавий кўмак берилди (Фотолавҳа)

08.10.2024   8685   1 min.
 150 та оилага моддий ва маънавий кўмак берилди (Фотолавҳа)

Тошкент шаҳар имом-хатиблари иштирокида сайёр йиғилишлар, маърифий тадбирлар, ҳожилар билан биргаликда маънавият тарғиботи ишлари фаол олиб борилмоқда.

Шу йил 7 октябрь куни пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Шайх Зайниддин”  жоме масжидида имом-хатиблар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фаолиятни янада ривожлантириш бўйича тавсиялар бериш борасида амалга ошириладиган амалий ишларни тушунтирди.
 

Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари, имом-хатиблар, отинойилар, фаол ҳожилар биргаликда маҳаллалардаги эҳтиёжманд, нотинч хонадонларга кирилиб, уларнинг муаммолари ўрганилиб, таклиф, фикр-мулоҳазалари тингланди. Натижада кун давомида 150 та оилага кирилиб, маънавий-маърифий тарғибот ва амалий ёрдам тадбирларини олиб борди.
 

Хусусан, нотинч бўлиб турган 20 та оилага насиҳат қилиниб, аразлашганларни яраштириш чоралари кўрилди. Шунингдек, 50 га яқин ёт ғоялар ва гиёҳванд моддалар таъсирига тушиб қолган кишилар билан суҳбатлашилиб, уларга тўғри йўл кўрсатилди.  Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган ва бемор кишилар, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, яхши сўзлар билан уларнинг кўнгли кўтарилиб, дори дармон, озиқ-овқат, кийим-кечаклар улашилди, моддий ёрдамлар кўрсатилди.
 

Мазкур хайрли ишлар пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 150 та оилага моддий ва маънавий кўмак берилди (Фотолавҳа)  150 та оилага моддий ва маънавий кўмак берилди (Фотолавҳа)  150 та оилага моддий ва маънавий кўмак берилди (Фотолавҳа)  150 та оилага моддий ва маънавий кўмак берилди (Фотолавҳа)  150 та оилага моддий ва маънавий кўмак берилди (Фотолавҳа)  150 та оилага моддий ва маънавий кўмак берилди (Фотолавҳа)  150 та оилага моддий ва маънавий кўмак берилди (Фотолавҳа)  150 та оилага моддий ва маънавий кўмак берилди (Фотолавҳа)  150 та оилага моддий ва маънавий кўмак берилди (Фотолавҳа)  150 та оилага моддий ва маънавий кўмак берилди (Фотолавҳа)  150 та оилага моддий ва маънавий кўмак берилди (Фотолавҳа)
Жаҳолатга қарши маърифат
Бошқа мақолалар

Талаба таътилни қандай ўтказиш керак?

23.06.2025   6107   1 min.
Талаба таътилни қандай ўтказиш керак?

Ўқув йили тугаб, ота-онани зиёрат қилиш, уларнинг хизматига бориш вақти келгач, дарслар тугаб, имтиҳонлардан фориғ бўлгач, «Энди бутунлай бўшман, илмдан фориғ бўлдим», деб тасаввур қилманг. Ота-онанинг хизматида бўлиб, дуоларини олинг. Таътил пайти ҳам сиз учун муҳим бир вақт ҳисобланади. 

Ота-онангиз, ака-укангиз, опа-синглингиз, қариндош-уруғларингиз нималарни ўрганганингизга, одобингиз қандай бўлганига қизиқишади. «Ўғлимиз нималарни ўрганиб келди экан-а, устозларидан нималарни таълим олди экан» деб, ҳавас кўзлари билан қарай бошлашади. Ана шунда сиз уларни одобингиз, камтарлигингиз, хизматингиз билан хушнуд қилсангиз, нафақат ўзингизни, балки устозларингизни, нафақат устозларингизни, балки Ислом динини ҳам барчага севдирасиз.

Бунинг натижаси ўлароқ одамларда дин илмига рағбат ошиб, улар ҳам фарзандларини аҳли илм қилишга, қори қилишга шошиб қоладилар. Аксинча, намозлар қазо бўла бошласа, хулқ-атвор ёмон бўлса, «Бу бола ўқиб юриб шу аҳволда бўлса, бундан кўра ўқимаганимиз яхши экан», дейишади. Одамларнинг илм олишдан ҳафсаласи пир бўлади, устозларни ҳурмат қилмай қўйишади. Бу ҳолатда динга фойдангиз эмас, зарарингиз кўпроқ тегади. Бундай толиби илмлардан Аллоҳ таолонинг Ўзи асрасин!

Бир нарсани яхши билиб олинг: сиз маконлар, ҳолатлар ўзгариши билан ўзгариб қолаверманг. Ҳолатлар сизни ўзгартирмасин, сиз ҳолатларни ўзгартиринг. Доимо истиқоматда бўлинг, сабот билан туринг. Аллоҳ таоло ҳар ҳолатда ҳам сизни кўриб турганини асло ёдингиздан чиқарманг.

 «Талабалик даврини қандай ўтказмоқ керак?» китобидан